BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Туркий давлатлар нима режада, Ўзбекистонда газ камайдими ва Қозоғистонда Туркия дронлари? Дайжест
Туркистонда учрашаётган Туркий давлатлар нималарни режалашмоқда, Ўзбекистонда газ яна камаядими ва Қозоғистонга Туркия дронлари нега керак?
Эрон уруши ортидан кимлар бойимоқда ва катта фойда кўрмоқда?
Эрон уруши боис дунёда нефт-газ, озиқ-овқат қимматлаб, кўплаб инсонлар қийин аҳволга тушмоқда. Аммо айни шу уруш туфайли миллиардлаб доллар фойда кўраётганлар ҳам бор. Улар ким?
'Куф-суф' ва дамсув билан саратонни қандай даволашмоқчи?
''Куф-суф' эмига тушсин ёки Афғонистонда саратонга чалинганлар нега шифокорга эмас, балки табиб ё кушночга боришмоқда?
Пекинда тантанали қабул, лекин музокаралар осон кечмайди
Дунёнинг икки энг қудратли давлати етакчилари АҚШ президенти Пекинга ташрифи давомида камералар қаршисида табассум билан туришди.
Ўзбекистонлик Эпштейн қурбони АҚШ қонун вакилларига гувоҳлик берди
Роза сешанба куни Демократ қонунчилар олдида гувоҳлик берган бир неча Жеффри Эпштейн қурбонларидан бири.
Ўта қайта ишланган озиқ-овқатлар ҳаётни қисқартирадими?
Торт ва печене каби ўта қайта ишланган озиқ-овқатларни кўп истеъмол қиладиган одамларда эрта ўлим хавфи юқорироқ бўлиши мумкин. Бир халқаро тадқиқот шундай хулосага келган бўлса-да, бу ҳали тўлиқ исботланмаган.
АҚШ президентининг Хитойга тарихий ташрифидан нимани кутиш мумкин? - (Видео)
Ташрифнинг асосий натижаси - икки жаҳон етакчисининг учрашиб, тинч ва муаммосиз тарзда ажралишининг ўзи бўлади. АҚШнинг Эронга қарши уруши кун тартибида бўлади, Россиянинг Украинага қарши уруши эса, эҳтимол, муҳокама қилинмайди.
Қозоғистон: Тоқаев конституцияни нега ўзгартирди? - (Видео)
Қозоғистонда март ойида ўтказилган референдумда конституцияга ўзгаришлар мутлақ кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ўзгаришлар: икки палатали парламент бир палатали парламентга айланишини, президентлик муддати эса бир марта етти йиллик давр билан чекланиши ва вице-президент лавозимининг қайтарилишини назарда тутади. Рус тилининг мақоми ўзгартирилади ва никоҳ фақат эркак ва аёлнинг иттифоқи деб аталади. BBC Қозоғистон ва унинг қўшнилари учун нима ўзгарганини Карнегининг Берлиндаги Россия ва Евросиё тадқиқот маркази илмий ходими Тимур Умаров билан муҳокама қилди.
Эрондаги вазият Украинага қўл келдими ва Россия-Украина уруши яқин орада тугайдими?
Украина президенти Володимир Зеленский март ойида қора либосда жиддий қиёфада Саудия Арабистонида бинафша ранг гилам узра қадам босар экан, бу АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши манзарасидаги муҳим бир лаҳзага айланди. Аммо кутилмаган лаҳза.
Видео
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Ўзбекистон
Муҳаррир танлови
Оддий аскар Боқижонни топиш: Жерси лагеридан қочган совет аскарининг сири - (Видео)
Би-би-си Иккинчи жаҳон уруши йилларида Жерси оролида бир оиланинг жасорати туфайли ҳаёти сақлаб қолинган ўзбекистонлик совет аскарининг узоқ йиллар давомида сирли бўлиб келган ҳикоясини ёритди. Ушбу воқеанинг тарихи ва барча тафсилотлари Би-би-си томонидан сўнгги уч йил давомида изчил ўрганилиб, архив ҳужжатлари, шахсий гувоҳликлар ва тарихий манбалар асосида аниқлаб борилган.
Аёллар аслида тик турган ҳолда туғиши керакми? Чалқанча туғиш хатоми?
Минг йиллар давомида бутун дунёда аёллар хоҳ Клеопатрага ўхшаб тиззалаб, хоҳ туғруқ курсилари ва стулларидан фойдаланиб, хоҳ чўққайиб бўлсин, кўпроқ гавдаси тик ҳолатда туққан. Аслида, чўққайиб ўтириш тос суяги диаметрини камида 2,5 см.га кенгайтириши мумкин, гравитация кучи эса туғруқни анча осонлаштиради. Хўш, нега бугунги кунда кўп аёллар чалқанча ётиб туғади?
Ташқи қарз ортмоқда: Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари кимлар?
Ўзбекистонда ташқи қарз миқдори рекорд даражага етгани ҳақида маълумотлар берилаётган бир пайтда, айрим таҳлилчилар унинг жон бошига тақсими 2 100 доллардан ошганини ҳисобламоқда.
Ҳайз қонида қандай сирлар яширин ё аёлларни асраш имкони кенгайдими?
Эндометриоз ва бачадон бўйни саратонидан тортиб, диабет ва қалқонсимон без касалликларигача — олимлар ҳайз қони аёллар саломатлиги ҳақида муҳим маълумот бериши мумкинлигини аниқламоқда.
Фазлиддин Парпиев депортацияси Ўзбекистон имиджига фойдами?
Бундан роппа-роса бир йил олдин ўзбекистонлик таниқли уламо Мубашшир Аҳмад Туркияда ғойиб бўлган, сўнг у Тошкентдаги "Гвардейский" қамоқхонасида сақланаётгани маълум бўлган эди. Шу кунларда эса яна бир ўзбекистонлик таниқли имом Фазлиддин Парпиевга Ўзбекистонга депортация мақсадида босимлар кучайгани ҳақида айтмоқдалар унинг қариндошлари.
АҚШ энди Эронни жиловлашда БМТдан ёрдам сўрамоқчи
АҚШ Эроннинг “кемаларни портлатишни тўхтатиши, миналарни олиб ташлаши ва инсонпарварлик ёрдами киритилишига рухсат бериши” учун БМТдан ёрдам сўрамоқчи. Давлат котиби Марко Рубио бу ҳақда Оқ Уйдаги брифингда маълум қилди.
Трампнинг янги нишони Германиями? АҚШ президенти Канцлер Мерц билан даҳанаки жангга кирди
АҚШ ўзининг Германияда жойлаштирилган минглаб қўшинлари сонини қисқартириш масаласини “қайта кўриб чиқаётгани”ни билдирди. Бу ҳақида Президент Доналд Трамп ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
Ўзбекистон: "Қизил чизиқлар бор" - мамлакатда матбуот эркинлиги яна жуда мураккаб деб баҳоланди (видео)
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ижтимоий медиа жадал ривожланди. Подкастлар, онлайн лойиҳалар ва блогерлар сони ошди. Бу ҳолат маҳаллий медиада сўз эркинлигининг яхшиланиши сифатида баҳоланади. Аммо RSF блогерларнинг катта қисми давлатга яқин эканини, бу эса мустақил журналистикага салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаган.
Ҳиндистон: Опасининг ўлимини жасади билан тасдиқлади
Банк талабига кўра Житу Мунда опасининг жасадини қабридан қазиб чиқариб олиб келгани видеоси ижтимоий тармоқларда роса кўп тарқалди, жуда кўпчиликни ғазаблантирди.
Бобурийлар давридаги 'суперкомпютер' Лондонда сотувга қўйилмоқда
Ҳали 17-асрда ясалган бу қурилмани нега бугун суперкомпютер, дейишмоқда?
Ўзбекистон заводлари Россия ҳарбий саноатига кўмаклашишда айбланди: ЕИ санкциялари кучга кирди
Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакети Ўзбекистон корхоналарини четлаб ўтмади. Фарғона ва Жиззахдаги иккита йирик завод Россия ҳарбий-саноат мажмуасини хомашё билан таъминлаганликда айбланмоқда.
Чернобилдаги сўнгги тантана ё фалокат остидаги тўй
Сергий ва Ирина бундан 40 йил аввал, бор-йўғи 5 километрча нарида ядровий реактор портлаганидан бехабар ҳолда турмуш қуришган эди.







































































