Ўзбекистонлик Эпштейн қурбони АҚШ қонун вакилларига гувоҳлик берди

Сурат манбаси, Getty Images
- Author, Эйми Волкер
- Published
- Ўқилиш вақти: 3 дақ
Ўзбекистонлик аёл Жеффри Эпштейн уй қамоғида бўлган пайтида унга нисбатан зўравонлик қилганини айтди.
Жеффри Эпштейннинг зўравонлигидан омон қолган аёл марҳум жиноятчи вояга етмаган шахсдан фоҳишалик билан шуғулланишни талаб этганлиги учун уй қамоғида бўлган пайтда уни жинсий зўравонликка дучор қилганини айтди.
Роза исмлик Ўзбекистонлик аёл ўсмирлик даврида Эпштейннинг ҳамкори ва модел агенти Жан-Люк Брюнел томонидан ёлланган бўлиб, АҚШ Вакиллар палатаси демократлари томонидан ташкил этилган жойлардаги тингловда бир қатор жабрланганлар билан бирга илк бор омма олдида гапирди.
У йиғилишда 2009-йил июл ойида Брюнел томонидан Эпштейн билан таништирилганини, Эпштейн унга "иқтисодий муаммоларимни ҳал қилиш учун ёрдам бериш" мақсадида иш таклиф қилганини ва кейинчалик уч йил давомида уни зўрлаганини айтди.
Демократлар томонидан қонунчилик палатаси аъзоси Роберт Гарсия норасмий тинглов Флорида штатининг Вест-Палм-Бич шаҳрида ўтказилганини, чунки айнан шу ерда Эпштейннинг "жиноятлари илк бор ошкор бўлганини" айтди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Гарсия таъкидлаганидек, ушбу тинглов АҚШ президенти Доналд Трампнинг Мар-а-Лаго қароргоҳига яқин жойда ҳам ўтказилган бўлиб, уни АҚШ Вакиллар палатасининг Назорат қўмитаси демократлари ва маҳаллий демократ аъзолар ташкил этди.
Кўпчилик ўринга республикачилар эга бўлган ушбу қўмита айни пайтда молиячининг жиноятларини тинглов қилмоқда. Демократ аъзолар эса Эпштейн ҳужжатлари билан Трамп маъмурияти қандай ишлаганини синчиклаб текширишга эътибор қаратган.
Тинглов юридик кучга эга эмас, бироқ Эпштейн иши билан жамоатчилик эътиборини сақлаб қолиш мақсадида режалаштирилган.
Демократ қонунчилар Эпштейн ва унинг шериклари йиллар давомида жавобгарликдан қочиб келгани ва жабрланувчилар суд тизими томонидан қайта-қайта ҳимоясиз қолдирилганини тинглашди.
Фамилияси ошкор этилмаган Роза тингловда 2008-йилда марҳум Брюнел билан танишганида 18 ёшда бўлганини ва у унга "орзуимдан ҳам ортиқ модел карерасини ваъда қилганини" айтди.
"Кам таъминланган муҳитдан келганим сабабли, мен мажбурланиш учун идеал нишон эдим", дея қўшимча қилди у кўз ёшлар билан берган кўрсатмасида.
2009-йил май ойига келиб у виза билан Ню-Йоркка келган, июл ойида эса Эпштейн билан Вест-Палм-Бичдаги уйида, у уй қамоғида бўлган пайтда, учрашганини айтди.
Кейин Эпштейн унга Флорида Илмий Жамғармасида иш таклиф қилди. У ерда Эпштейн 2008-йилдаги суд ҳукмидан кейин, кунига 16 соатгача, ҳафтасига олти кун қамоқдан чиқишига рухсат берилган дастлабки келишув доирасида ишлаган эди.
"Бир куни унинг массажчиси мени хонасига чақирди ва ўша ерда Жеффри мени биринчи марта жинсий зўрлади", деди Роза тингловда. "Кейинги уч йил давомида мен мунтазам зўрланишга юз тутдим".
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Эпштейн 2019-йил 10-август куни Ню-Йорк қамоқхонасида, жинсий савдо билан шуғулланганлик бўйича маҳкамани кутаётганда вафот этди.
У 2008-йилда вояга етмаган шахсдан фоҳишалик билан шуғулланишни талаб этганликда айбланиб судланган эди ва шундан сўнг жинсий жиноятчи сифатида рўйхатга олинган.
Сешанба куни Демократ назорат қўмитаси аъзолари томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, 2008-йилда Эпштейн адвокати томонидан тузилган баҳсли келишув унга "яна деярли ўн йил давомида зўравонлик ва жинсий савдо билан шуғулланиш фаолиятини давом эттириш имконини берган".
Роза Эпштейннинг уй қамоғида бўлган пайтида содир этган зўравонлиги "адолатни имконсиз деган ҳис туйғуларини уйғотди", деди, бироқ у "охир-оқибат ёрдам сўрашга журъат топганини" ҳам айтди.
Bir kuni uning massajchisi meni xonasiga chaqirdi va o‘sha yerda Jeffri meni birinchi marta jinsiy zo‘rladi
Шунга қарамай, у Адлия вазирлиги (DOJ) томонидан эълон қилинган Эпштейн ҳужжатларида унинг исми тасодифан ошкор қилингач яна руҳий тушкунликка тушганини айтди, "бой ва қудратли шахслар эса яширилган ҳолда қолган".
"Энди бутун дунё бўйлаб журналистлар мен билан боғланмоқда. Мен доим ортимни кузатиб яшашга мажбурман. Ушбу "хато" ҳаётимга узоқ муддатда қандай таъсир қилишини тасаввур қилишнинг ўзи қийин".
DOJ аввалроқ "жабрланувчиларни ҳимоя қилишни жуда жиддий қабул қилишини" айтган ва Эпштейн билан боғлиқ айрим ҳужжатларни сайтидан олиб ташлаганини билдирган. Нотўғри таҳрирлар сабаб жабр-дийдаларнинг шахси ошкор бўлганини сабаб қилиб айтган. DOJ хатолар "техник ёки инсоний омиллар" сабаб юз берганини таъкидлади.
Эпштейндан жабрланган яна бир шахс - Мария Фармер - ҳам ёзилган мурожаат орқали қонунчиларга кўрсатма берди. У молиячининг зўравонлигини илк бор 1996-йилда хабар қилганини ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни бир неча бор ўз ишига бепарволикда айблади.
"Хукумат ҳақиқатни гапириб бошлаши керак", деди у.


































