BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Дайжест: Ўзбекистонда демографик пасайиш тенденцияси, ҳарбий рейтингда Ўзбекистон Қозоғистонни ортда қолдирди
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотлари таҳлили мамлакатда никоҳлар ва туғилиш камайиб бораётганини кўрсатмоқда. Global Firepower рейтингида Ўзбекистон Марказий Осиёдаги етакчи ҳарбий куч сифатида Қозоғистонни ортда қолдирди. Global Firepower рейтингига
Оддий аскар Боқижонни топиш: Жерси лагеридан қочган совет аскарининг сири - (Видео)
Би-би-си Иккинчи жаҳон уруши йилларида Жерси оролида бир оиланинг жасорати туфайли ҳаёти сақлаб қолинган ўзбекистонлик совет аскарининг узоқ йиллар давомида сирли бўлиб келган ҳикоясини ёритди. Ушбу воқеанинг тарихи ва барча тафсилотлари Би-би-си томонидан сўнгги уч йил давомида изчил ўрганилиб, архив ҳужжатлари, шахсий гувоҳликлар ва тарихий манбалар асосида аниқлаб борилган.
Путин чекланган кўламда ўтган Ғалаба куни парадидаги нутқида НАТОни қоралади
Россия етакчиси ўзининг йиллик нутқидан Украинадаги “махсус ҳарбий амалиёт” деб аталадиган урушни оқлаш учун фойдаланди.
"Медиа-юристлар деярли йўқ". Ўзбекистонда яна бир блогер қамалгани айтилмоқда
Ўзбекистонда блогер Отабек Ҳамидовнинг қамалиши ҳақидаги хабарлар ижтимоий медиага нисбатан босим кучаяётгани ҳақидаги баҳсларни яна кун тартибига чиқарди. Блогерларнинг каналлари оммавий ахборот воситаси сифатида тан олинмагани учун, уларни ҳимоя қилишда халқаро ташкилотлар имкониятлари чекланганини таъкидлайдилар. Айни дамда мамлакатда медиа-юристлар етишмаслиги ҳам муаммо сифатида кўрилади.
Москва-2026: Парадсиз Ғалаба байрами - геосиёсий совуқлик?
2026 йилги Ғалаба куни арафасида Россия Қизил майдондаги парад форматини қисқартирмоқда, хавфсизлик билан боғлиқ шароит эса анъанавий тантаналарга таъсир кўрсатмоқда. Кремл хорижий меҳмонлар расман таклиф этилмаганини билдирган бўлса-да, Москвадаги тадбирларда қайси давлатлар ва раҳбарлар иштирок этаётгани минтақадаги дипломатик жараёнларни акс эттиради.
Кефир, чимчи ё шўр бодринг: Ўзимизни бахтли ҳис қилиш учун нима ейишимиз керак?
Ичак соғлиғидан тортиб омега‑3 ёғ кислоталаригача — озиқ-овқат кайфият, энергия ва руҳий саломатликни қандай қўллаб-қувватлаши мумкинлигини, шунингдек, қайси маҳсулотлар аксинча таъсир кўрсатиши мумкинлигини билиб олинг.
Ташқи қарз ортмоқда: Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари кимлар?
Ўзбекистонда ташқи қарз миқдори рекорд даражага етгани ҳақида маълумотлар берилаётган бир пайтда, айрим таҳлилчилар унинг жон бошига тақсими 2 100 доллардан ошганини ҳисобламоқда.
Сурия: "Ўзбеклар ҳибси" ортида нима бор? ИШИД тарафдорлари нега қувонмоқда? - Видео
Суриянинг Идлиб вилоятида ҳукумат кучлари ва Марказий Осиёлик жангарилар ўртасида юз бергани айтилган воқеалар ижтимоий тармоқларда кескин баҳсларга сабаб бўлди.
Эрон АҚШ таклифини кўриб чиқмоқда — Трамп уруш "тез орада тугайди" деди
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан уруш "тез орада тугайди" деб тахмин қилди ва у Теҳроннинг ядровий амбицияларини тугатиш мақсадини аксарият одамлар "тушунаётганини" айтди.
Видео
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Ўзбекистон
Дунё
Муҳаррир танлови
Ҳайз қонида қандай сирлар яширин ё аёлларни асраш имкони кенгайдими?
Эндометриоз ва бачадон бўйни саратонидан тортиб, диабет ва қалқонсимон без касалликларигача — олимлар ҳайз қони аёллар саломатлиги ҳақида муҳим маълумот бериши мумкинлигини аниқламоқда.
Трампнинг янги нишони Германиями? АҚШ президенти Канцлер Мерц билан даҳанаки жангга кирди
АҚШ ўзининг Германияда жойлаштирилган минглаб қўшинлари сонини қисқартириш масаласини “қайта кўриб чиқаётгани”ни билдирди. Бу ҳақида Президент Доналд Трамп ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
Ҳиндистон: Опасининг ўлимини жасади билан тасдиқлади
Банк талабига кўра Житу Мунда опасининг жасадини қабридан қазиб чиқариб олиб келгани видеоси ижтимоий тармоқларда роса кўп тарқалди, жуда кўпчиликни ғазаблантирди.
Бобурийлар давридаги 'суперкомпютер' Лондонда сотувга қўйилмоқда
Ҳали 17-асрда ясалган бу қурилмани нега бугун суперкомпютер, дейишмоқда?
Ўзбекистон заводлари Россия ҳарбий саноатига кўмаклашишда айбланди: ЕИ санкциялари кучга кирди
Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакети Ўзбекистон корхоналарини четлаб ўтмади. Фарғона ва Жиззахдаги иккита йирик завод Россия ҳарбий-саноат мажмуасини хомашё билан таъминлаганликда айбланмоқда.
Чернобилдаги сўнгги тантана ё фалокат остидаги тўй
Сергий ва Ирина бундан 40 йил аввал, бор-йўғи 5 километрча нарида ядровий реактор портлаганидан бехабар ҳолда турмуш қуришган эди.
ОҚ уйда отишма: Трамп шикастланмади, гумонланувчи ҳибсга олинди - Нималар маълум? Видео
Доналд Трамп иштирокида ўтаётган Оқ уй мухбирлари уюшмаси кечасида ўқ отилди. Гумонланувчи ҳибсга олинди. Бир полиция ходими яқин масофадан ўқ еган, аммо унинг ўқ ўтказмайдиган жилети уни сақлаб қолган.
Маҳкумадан полковниккача: Украина урушида Путин учун ҳалок бўлаётган Россия аёллари
Би-би-си ва «Медиазона» кўнгиллилар билан бирга очиқ манбаларда олиб бораётган ўрганишларидан шу вақтгача маълум бўлишича, Россия Украинага тўлақонли босқин бошлаганидан буён 32 ҳарбий аёл ҳалок бўлган.
Ўзбекистонда оқсил тарқадими? Мубашшир Аҳмад Товоқсойга ўтказилди, Ўзбек фанини ким шарманда қилаяпти?
Ўзбекистон расмийлари чорва ўртасида оқсил тарқалганини тасдиқламаяптилар, Ўзбекистон расмийлари чорва ўртасида оқсил тарқалганини тасдиқламаяптилар, бироқ ижтимоий тармоқларда касал қорамоллар видеолари тарқалди.




































































