Бишкекда Қамчибек Ташиевнинг суди бошланди. Жараён ёпиқ ўтяпти

Сурат манбаси, Rasmiy
- Author, Санжар Эралиев
- Role, bbc.com/uzbek
- Reporting from, Бишкек
- Published
- Ўқилиш вақти: 3 дақ
Қирғизистонда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев бошчилигидаги саккиз кишининг суди бошланди.
Улар ҳокимиятни куч билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ҳамда хизмат ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
Президентнинг энг яқин дўсти саналган Ташиевнинг кутилмаганда лавозимидан озод этилиши ва унинг устидан жиноят иши очилиши Марказий Осиёда энг кўп муҳокама қилинган сиёсий воқеалардан бирига айланди.
Суд жараёни Бишкекнинг Биринчи май тумани судида ёпиқ тарзда ўтмоқда.
Илк мажлис 18 майда бошланиб, кейинги суд 24 майга белгиланди.
Айбланувчилар орасида парламентнинг собиқ раиси, собиқ бош прокурор, собиқ ички ишлар вазири ва бошқа сиёсий арбоблар бор.
Уларнинг айримлари қамоқда, Ташиев эса мамлакатдан чиқмаслик тилхати билан ҳибсга олинмаган.
29 апрелда у ижтимоий тармоқларда ўз фикрини билдириб, судда оқланишига ишонганини айтган.
Президент Садир Жапаров жорий йилнинг 10 февралида Ташиевни лавозимидан озод этган.
Бир кун олдин, 9 февралда 75 нафар жамоат ва давлат арбоблари президентга ва парламентга мурожаат йўллаб, муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказишни таклиф қилганди.
Улар президент 2021 йилда эски Конституция асосида сайлангани, ҳозир эса янги Конституция амал қилаётгани турли ҳуқуқий баҳсларга сабаб бўлаётганини таъкидлашган.
Мурожаатчиларнинг барчаси Ташиевга яқин шахслар экани айтилган.
Ички ишлар вазирлиги бу ҳаракатлар "жамиятда сиёсий кескинликка ва барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши"ни билдириб, жиноят иши очган.
Айбланувчиларнинг яқинлари ва адвокатлари эса айбловларни рад этмоқда.
Конституциявий суд мамлакатда президентлик сайлови 2027 йилнинг январида ўтади деб қарор чиқарган.

Ўша пайтда Германияда даволанаётган Ташиев ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабар унга кутилмаган янгилик бўлганини айтган.
Президент Жапаров эса бу қарорни "давлат ва халқ тинчлиги учун" қабул қилинганини билдирган.
У "Кабар" агентлигига берган интервьюсида: "Бир дўстим кетса, орқамда 7 миллиондан ортиқ дўстим бор", деган.
Президентга кўра, парламентда ўзаро бўлинишлар бошланганди.
Ишдан бўшатилган Ташиевнинг хавфсизлиги Давлат қўриқлаш хизмати томонидан таъминланаётгани расман маълум қилинган.
Ташиев билан боғлиқ воқеа Ўзбекистонда ҳам қизғин муҳокама бўлиб, ахборот воситаларида ёритилди.

Сурат манбаси, Rasmiy
Қамчибек Ташиев узоқ йиллар президент Жапаровнинг яқин сиёсий ҳамкори бўлиб келган. У 2020 йилги ҳокимият алмашинувида Жапаровни қўллаб-қувватлаган ва ўша йилдан бошлаб Миллий хавфсизлик қўмитасини беш йилдан ортиқ бошқарган.
Шу билан бирга Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.
Ташиев мансабда турган вақтда президент билан унга нисбатан "Икки дўст" ибораси кенг қўлланила бошлаган.
Маҳаллий нашрлар таҳлилчилар фикрига таяниб, охирги йилларда Қирғизистонда сўз эркинлигининг пасайишида, ҳокимиятни танқид қилган кўплаб фаолларнинг қамалиши ёки таъқиб қилинишида Ташиевнинг таъсири борлигини ёзишган.
Ташиев ишдан бўшатилгач, парламентда унга яқин деб ҳисобланган ўнга яқин депутат мандатини топширди.
Укаси Шаирбек Ташиев ҳам депутатликдан кетди ва "Қирғизнефтегаз"даги коррупция иши бўйича қамоққа олинди.
Qamchibek Tashiev O‘zbekiston va Tojikiston bilan chegara masalalarini hal qilishda faol ishtirok etgan.
End of Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
58 яшар сиёсатчи майдонида аввал миллатпарвар мавқеи билан танилган, кейинчалик ижтимоий тармоқларда ватанпарвар арбоб сифатида баҳолана бошлаган.
Қамчибек Ташиев Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара масалаларини ҳал қилишда фаол иштирок этди.
Етти миллиондан зиёд аҳолига эга Қирғизистон Марказий Осиёда сиёсий жараёнлари нисбатан ўзгарувчан ва демократик муҳит мавжуд давлат сифатида тилга олинади.





















