Суд қарори Туркия мухолифатини парчалаши мумкин – Эрдоған ҳокимияти янада мустаҳкамланадими?

Сурат манбаси, AFP via Getty Images
- Author, Пол Кирби
- Role, BBC
- Published
- Ўқилиш вақти: 3 дақ
Туркия мухолифати етакчиси Ўзгур Ўзел ўзи ва партиядаги бошқа раҳбарларни лавозимдан четлатган суд қарорига қарши курашмоқчи. Партия бошқаруви унинг эски етакчиси Камол Қиличдорўғлига ўтган. Айрим партиядошлари Қиличдорўғлини хоинликда айбламоқда. Бу қарор президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг ҳокимиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаётган сўнгги ҳуқуқий қадам сифатида баҳоланмоқда.
Апелляция суди Ўзелнинг Жумҳурият халқ партиясида (CHP) раҳбарлик учун 2023 йил ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топди. Бу қарордан сўнг минглаб намойишчилар Анқарадаги партия бош қароргоҳи олдига тўпланди.
"Биз Туркия демократияси учун қоронғу кунни бошдан кечирмоқдамиз", деди Ўзел ва қарорга судларда ҳамда Туркия Олий сайлов кенгашида (YSK) қарши чиқишини билдирди.
Адлия вазири Акин Гурлек эса қарор "фуқароларнинг демократияга бўлган ишончини мустаҳкамлайди", деб таъкидлади.
"Биз Туркия демократияси учун қоронғу кунни бошдан кечирмоқдамиз", деди Ўзел ва қарорга судларда ҳамда Туркия Олий сайлов кенгашида (YSK) қарши чиқишини билдирди.
Адлия вазири Акин Гурлек эса қарор "фуқароларнинг демократияга бўлган ишончини мустаҳкамлайди", деб таъкидлади.
Гурлек жорий йил бошида президент Эрдоған томонидан Адлия вазири этиб тайинланишидан олдин Истанбул бош прокурори бўлиб ишлаган ва мухолифатга қарши, айниқса шаҳарнинг машҳур мэри Акром Имомўғлига қарши терговларга бошчилик қилган.
CHPning ayrim a’zolari ko‘z yoshlarini tiya olmadi. Partiya a’zolaridan ba’zilari Qilichdoro‘g‘lining suratini devordan olib tashladi, boshqalar esa sobiq rahbarni "xoin" deb atadi
Ҳануз Эрдоғаннинг энг катта сиёсий рақиби сифатида кўрилаётган Имомўғли бир йилдан ортиқ вақтдан буён қамоқда қолмоқда. Уни 2 000 йилдан ортиқ қамоқ жазосини назарда тутувчи коррупция айбловларида айблаган ҳам айнан Гурлек эди.
Жума куни Олий сайлов кенгаши мухолифат партиясининг суд қарорига қарши шикоятини кўриб чиқиш учун йиғилди.
Анқарадаги апелляция суди пайшанба куни чиқарган қарорда қуйи инстанция судининг 2025 йилдаги ҳукмини бекор қилди. Ўша қарорда Ўзгур Ўзелни мухолифат раҳбарига айлантирган CHP праймеризида овоз сотиб олиш ҳақидаги айбловлар рад этилган эди.
Апелляция суди қарорига кўра, Ўзел ўрнини 77 ёшли партия фахрийси Камол Қиличдорўғли эгаллаши керак. Қиличдорўғли 2023 йилги президентлик сайловида Эрдоғанга мағлуб бўлган ва кейинчалик партия раҳбарлигидан четлатилган эди.
Бу қарор партиянинг бутун ижроия раҳбарияти ҳам алмаштирилишини англатади ва у қабул қилган қарорлар энди тан олинмаслиги мумкинлиги айтилмоқда.
BBCнинг Туркия бўйича мухбири Айше Сайиннинг айтишича, қарор CHP бош қароргоҳида шок сифатида қабул қилинган ва айрим аъзолар кўз ёшларини тия олмаган. У партия аъзоларидан айримлари Қиличдорўғлининг суратини девордан олиб ташлагани, бошқалар эса собиқ раҳбарни "хоин" деб атагани ҳақида хабар қилди.

Сурат манбаси, AFP via Getty Images
Туркия фонд бозори пайшанба куни кечқурун 6 фоизга қулади, аммо жума тонгига келиб йўқотишларнинг бир қисмини тиклади.
Эрдоған Туркияга 2003 йилдан буён — аввал Бош вазир, кейин эса президент сифатида раҳбарлик қилиб келмоқда. Ўзел Эрдоғаннинг Адолат ва Тараққиёт (AK) партиясини "рақибларини йўқ қилиш" стратегиясини юритишда айблади. 72 ёшли лидер фақат 2028 йилдан олдин муддатидан аввал сайлов чақирса ёки конституцияни ўзгартирса, яна президентликка номзод бўлиши мумкин.
CHP етакчиси пайшанба кунги суд қарорини қаттиқ танқид қилиб, уни "суд тўнтариши" деб атади ва партия ижроияси суд ваколатини рад этди.
"Бу тўнтаришчилар танк, тўп, милтиқ ёки ҳарбий кийимда келмайди; бу тўнтаришчилар судя ва прокурорлар мантиясида келади", деди Ўзел.
У партия бўлиниши ва ўзи янги партия тузиб чиқиб кетиши ҳақидаги тахминларни ҳам рад этди: "Ижарачилар кетади, уй эгалари эса қолади".
Бироқ Туркия Кассация судида қарорга қарши бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳуқуқий ҳаракат узоққа чўзилиши кутилмоқда. Айрим тахминларга кўра, Ўзел ва унинг тарафдорлари кейинги сайловда қатнашиш мақсадида янги партия тузиш йўлига ўтишга мажбур бўлиши мумкин.
CHPнинг энг машҳур икки сиёсатчисидан ҳам қатъий баёнотлар янгради.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Истанбулнинг қамоқдаги ва лавозимидан четлатилган мэри Акром Имомўғли ижтимоий тармоқларда туркларни "мамлакати учун бирлашиш"га чақирган хабари чиқди.
Анқара мэри Мансур Яваш суд қарорининг мақсади Туркиянинг энг йирик мухолифат партиясини бўлиб ташлаш ва уни самарасиз ҳолга келтириш эканини айтди. У иқтисодиёт заифлашаётган бир пайтда Туркия сиёсий элитаси яқин орада муддатидан аввал сайлов ўтказиш эҳтимоли юқори эканидан огоҳлантирди.
Жума куни президент Эрдоған Истанбулдаги мустақил Билги университетини ёпишни буюрди. У ерда туркиялик ва хориждан келган тахминан 22 000 талаба таҳсил олади.
Ҳуқуқ профессори Яман Акденизнинг айтишича, 30 йиллик университет амалда бир кечада ёпиб қўйилган: "Мен 15 йил дарс берган, минглаб ёшлар билан бирга ривожлантирган муассаса эътиборсиз қолдирилмоқда".
Туркия Олий таълим кенгаши талабалар қийинчиликка дуч келмаслиги учун чоралар кўрилаётганини билдирди.




























