BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Фазлиддин Парпиев депортацияси Ўзбекистон имиджига фойдами?
Бундан роппа-роса бир йил олдин ўзбекистонлик таниқли уламо Мубашшир Аҳмад Туркияда ғойиб бўлган, сўнг у Тошкентдаги "Гвардейский" қамоқхонасида сақланаётгани маълум бўлган эди. Шу кунларда эса яна бир ўзбекистонлик таниқли имом Фазлиддин Парпиевга Ўзбекистонга депортация мақсадида босимлар кучайгани ҳақида айтмоқдалар унинг қариндошлари.
Украина уруши: Россиянинг 9 май паради оташкесимига Украина рози бўлди
Россия Мудофаа вазирлиги "Совет халқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабасини нишонлаш муносабати билан оташкесим" эълон қилди. Вазирлик баёнотига кўра, у 8 майдан 9 майгача амал қилиши керак. Ушбу баёнот ортидан Украина Президенти Володимир Зеленский уруш жабҳасида "сукут режими"ни эълон қилди. Бу режим 5 майдан 6 майга ўтар кечаси бошланиши хабар қилинди.
Ўзбек аёллари Туркияда: Меҳнат муҳожирлиги, хавф-хатарлар ва жамиятдаги маломат - Видео
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳақида гап кетганда, кўпчиликнинг ҳаёлига биринчи бўлиб Россия келади, бироқ аёллар муҳожирлиги йўналишида бугунги кунда асосий оқим Туркияга бурилган. Сўнгги пайтларда Туркиядаги ўзбек аёллари билан боғлиқ мудҳиш қотилликлар ва зўравонлик хабарлари кўпайганига қарамай, бу давлатга ишлаш учун кетаётган хотин-қизлар оқими тўхтамаяпти. Хўш, нега аёллар айнан Туркияни танламоқда ва мусофирликда уларни нималар кутмоқда?
АҚШ - Эрон сўнги янгиликлар: Сулҳ бузилишими ёки Трампнинг яна бир лойиҳаси?
АҚШнинг кемаларни Ҳормуз бўғозидан "йўналтириб чиқариш" режаси ҳақида: нималарни биламиз ва нималарни билмаймиз
Европа етакчилари ва Зеленский Арманистонда бўлиб ўтаётган саммитга ташриф буюрди. Москва бунга қандай муносабат билдиради? - (Видео)
Европа етакчилари узоқ вақт давомида Россиянинг Жанубий Кавказдаги энг яқин иттифоқчиси ҳисоблаб келинган Арманистонга икки мисли кўрилмаган саммитда қатнашиш учун йиғилмоқда. Шунингдек, Украина президенти Вoлoдимир Зеленский ҳам илк бор Ереванга ташриф буюрди.
Жисмоний машқ ёғни йўқотишга чиндан ёрдам берадими?
Организм жисмоний фаолиятни бошлаганда, аввал асосан гликогенни ёқади, машқ интенсивлиги камайган сари эса ёғдан энергия олишга ўтади. Кам интенсивликдаги машқларда ёғ кўпроқ ишлатилади. Бироқ ёғдан қутулишнинг энг асосий шарти — организм сарфлаётган калория миқдори истеъмол қилинган калориядан кўп бўлиши. Шунинг учун вазн камайтиришда парҳез жисмоний машқларга қараганда янада муҳимроқ ҳисобланади.
'Ухласак, каламушлар тишлайди' - Ғазоликлар қандай яшашмоқда?
Ғазо бўлгасидан хавотирли хабарлар олинмоқда ёки одамлар ҳаётига хавф солаётган янги таҳдид.
Эронни ҳозир аслида кимлар бошқармоқда?
Кўпчилик Эрон бошқаруви диний раҳбарият қўлида, деб ишониши мумкин. Бироқ асл ҳақиқат қандай ва нималарни аниқлаш имкони бўлди?
BBC News Russian, BBC News O'zbek қандай қилиб нацистлардан қочган ўзбекистонликнинг ҳаёт ҳикоясини дунёга олиб чиқди?
Би-би-си Иккинчи жаҳон уруши йилларида Жерси оролида бир оиланинг жасорати туфайли ҳаёти сақлаб қолинган ўзбекистонлик совет аскарининг узоқ йиллар давомида сирли бўлиб келган ҳикоясини ёритди. Ушбу воқеанинг тарихи ва барча тафсилотлари Би-би-си томонидан сўнгги уч йил давомида изчил ўрганилиб, архив ҳужжатлари, шахсий гувоҳликлар ва тарихий манбалар асосида аниқлаб борилган.
Видео
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Ўзбекистон
Минтақа
Дунё
Муҳаррир танлови
Бобурийлар давридаги 'суперкомпютер' Лондонда сотувга қўйилмоқда
Ҳали 17-асрда ясалган бу қурилмани нега бугун суперкомпютер, дейишмоқда?
Чернобилдаги сўнгги тантана ё фалокат остидаги тўй
Сергий ва Ирина бундан 40 йил аввал, бор-йўғи 5 километрча нарида ядровий реактор портлаганидан бехабар ҳолда турмуш қуришган эди.
ОҚ уйда отишма: Трамп шикастланмади, гумонланувчи ҳибсга олинди - Нималар маълум? Видео
Доналд Трамп иштирокида ўтаётган Оқ уй мухбирлари уюшмаси кечасида ўқ отилди. Гумонланувчи ҳибсга олинди. Бир полиция ходими яқин масофадан ўқ еган, аммо унинг ўқ ўтказмайдиган жилети уни сақлаб қолган.
Маҳкумадан полковниккача: Украина урушида Путин учун ҳалок бўлаётган Россия аёллари
Би-би-си ва «Медиазона» кўнгиллилар билан бирга очиқ манбаларда олиб бораётган ўрганишларидан шу вақтгача маълум бўлишича, Россия Украинага тўлақонли босқин бошлаганидан буён 32 ҳарбий аёл ҳалок бўлган.
Сунъий интеллект бизни ақлий дангаса қилиб қўйиши мумкин – экспертлар нега хавотирда?
Баъзи мутахассислар мураккааб вазифаларни сунъий интеллектга топшириш миямизни дангаса қилиб қўйиши, ҳатто танқидий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларимизга зарар етказиши мумкинлигидан хавотирда.
Украина уруши: умиддан тушкунлик томон 4 йиллик йўл
Россиянинг Украинага бошлаган тўла қонли урушининг 5-йили кетмоқда. Украина шаҳар ва қишлоқлари устидан деярли тўхтовсиз давом этаётган ракета ва дрон ҳужумлари остида одамлар қандай ҳаёт кечиришмоқда? Уруш келажаги ва натижаси борасида ўй-фикрлари қандай?
Ўзбекистонда оқсил тарқадими? Мубашшир Аҳмад Товоқсойга ўтказилди, Ўзбек фанини ким шарманда қилаяпти?
Ўзбекистон расмийлари чорва ўртасида оқсил тарқалганини тасдиқламаяптилар, Ўзбекистон расмийлари чорва ўртасида оқсил тарқалганини тасдиқламаяптилар, бироқ ижтимоий тармоқларда касал қорамоллар видеолари тарқалди.



































































