|
Деновда фарғоналик полвон "Нексия"ни кўтарди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Яна йўлимиз Деновга тушди. Бирпас танаффус учун тўхтагандик, "Саид Оталиқ" мадрасаси ёнида дорбозчилар томошаси бўлаяпти", деб қолишди.
Мадраса олдида тумонат одам. Полвоннинг ҳар бир томошаси фарғонача шевада тушунтирилаяпти: тош неча килолик, полвон нималарга қодир...
Полвон тош қолиб одам кўтаришга тушдими? Бир киши, икки, уч. Енгилроқ бўлишса ҳам барибир тўрт киши-да.
Полвон "кўпнинг дуоси ижобат бўлади", дея талабгорларга элнинг дуосини олиб беради. Ким фарзанд сўрайди, ким мушкулларига кушойиш...
Ўртага чиқиб, пул узатишга тортинганлар учун полвон одамлар оралаб юради. Ким 200 сўм, ким 500 сўм беради. "Ахир ўртамиёна хонанда концертига тушсанг ҳам билети 10-15 минг", дейди кимдир.
"Масхарабоз бола, ўн кунлаб Деновда юрсанг, Фарғонадаги мактабинг нима бўлади?"
Ва ниҳоят навбат томошабинларни қизиқтириб такрорланаётган номер - "Нексия" автомобилини елкада кўтаришга келди.
"Томоша-ку яхши, тирикчилик ҳам керак", дейди худди шу майдонда молларини ерга ёйиб савдо қилаётган савдогарлар.
Йўлакдаги тиланчи аёлнинг сўзларига кўра, одам кўпайгани сайин қаердандир бошқа тиланчилар ҳам пайдо бўлиб, ўзининг даромад қилишига халақит беришади.
Ҳамроҳларим одамлар орасидан мени излаб топиб "кетдик" дейишар экан, тортилган дорларга қарайман ва дорбозлар ўйинларини тасвирга туширолмаслигимдан афсусланаман.
Қишлоқлар орасидан сафарда давом этар эканмиз, халқ сайиллари хаёлимдан кетмасди. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||