|
Самарқанддан мамлакат жануби томон йўлга чиққанда... | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Довондан тушиб борганингиз сайин иқлимнинг тезлик билан ўзгариб боришининг гувоҳи бўласиз.
Қорли-ёмғирли, атрофини дов-дарахт ўраган тоғлик ҳудуддан кўп ўтмай...
қип-яйдоқ дашту-адирликлар бошланади.
Ғузор, Деҳқонобод туманларининг аксар ҳудудлари мана шундай
Тоғлару-боғлар оша ўтиб борар эканмиз, ҳайдовчининг дам газ, дам бензин олавериши биз - йўловчиларга маъқул келмайди. Маълум бўлишча, Тошкентда 1020 сўм бўлган бензин Ғузорда 1100, Деновда эса 2000 сўмга яқин экан.
Автомобилимизга нимадир бўлиб, устахона қидиришга киришдик. "Яма"си бўлган устахона керак, дейишди. Ниҳоят "яма"си бор "замонавий" устахона топдик.
Энди ҳеч қаерда тўхтамасликка сўз берган ҳайдовчини йўловчиларнинг ўзлари тўхташини илтимос қилишди. "Деҳқонобод олмасидан олайлик", дейишди. Бир кило олма тахминан 400-500 сўмга тўғри келади.
Бойсун тоғларидан ошиб тушгандан сўнг пахтазорлар ҳам кўзга ташлана бошлади
Олтинсой тумани далаларида кўрганимиз мактаб ўқувчилари сентябр ойида фақат бир ҳафта ўқишганини айтишди.
Қуёш ҳам тоғлар ортига бекинишни бошлаётган пайтда пахта далаларидан сўнг кўзлаган манзилимиз ҳам кўринди. |
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||