Қозоғистонда сайлов: Ғолиб аниқ, Тоқаев яна президент бўлиш-бўлмаслигини айтди. Видео

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сурат манбаси, Anadolu via Getty Images

Сурат тагсўзи, Янги Конституция Қозоғистон президентининг ҳам 2026 йилгача қудратга қолишига йўл очган. Конституцион суд Тоқаев учинчи бор президентлик учун беллаша олади, деган қарорга келган.
Published
Ўқилиш вақти: 7 дақ

Якшанба кунги Қурултой сайловида президент Тоқаевга яқин партия ғолиб чиқди.

Қозоғистонда Қурултой сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Янги "Адилет" партияси 71 фоиздан кўпроқ овозни қўлга киритди.

Бу - бир палатали парламентдаги жами 145 ўриндан 105 тачаси дегани.

Қурултой сайловида етти партия беллашди.

Сайлов бирор бир мустақил номзодсиз кечди.

Инфографика

Сурат манбаси, rasmiy

Дастлабки натижалар парламентга фақат бешта партиянинг киришига далолат қилаётир.

Парламентга киришлари учун партияларнинг камида беш фоиз овоз олишлари тақозо этилган.

"Адилет" ҳозир Қозоғистонда катта таъсирга эга сиёсий куч.

Сайлов арафасида Қозоғистондаги узоқ йиллик ҳукмрон "Аманат" партияси билан бирлашган.

Янги партияни Тоқаевнинг яқин сафдошлари бошқаради.

Унга президент маъмуриятининг собиқ раҳбари етакчилик қилади.

Янги Конституцияни қўллаб-қувватлаган.

Қурултой сайловида энг кўп - 186 нафар номзоди билан иштирок этган.

Бу Қозоғистонда янги Конституция асосида ўтказилган илк Қурултой сайлови бўлди.

Бунгача мамлакатда икки палатали парламент амал қилган.

Қозоғистон президенти
gettyimages
Bu qarorga Konstitutsion sud keldi. Bu, albatta, qonuniy va men yana bir bor saylovga o‘z nomzodimning qo‘yishga qonunan haqliman.
Qasim-Jomart Toqayev
Qozog‘iston prezidenti (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Яна президент бўладими?

Skip podcast promotion and continue reading
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Тоқаев сайлов куни яна президент бўлиш нияти бор-йўқлиги саволини очиқ қолдирди.

Қозоғистон президенти ҳали бу ҳақда гапиришга эрта эканини айтди.

Пойтахт Остонада ўз овозини бериб бўлиши ортидан, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Бу қарорга Конституцион суд келди. Бу, албатта, қонуний ва мен яна бир бор сайловга ўз номзодимнинг қўйишга қонунан ҳақлиман. Аммо бўлажак сайловлар ёки, сиз айтмоқчи, ўз номзодимни қўйиш-қўймаслигим ва ё-да қачон бундай қилишим масаласига келсак, бу борада гапиришга ҳали эрта", - деди.

Қозоғистон президенти бунинг ортидан нега бундай фикрда экани сабабига ҳам тўхталди.

"Чунки, аввал айтганимдек, биз мамлакатимиз олдида турган кўплаб вазифаларни бажаришимиз ва, аслида, бутун Қозоғистонни — биринчи навбатда фуқаролар учун ижтимоий объектлар барпо этиладиган — улкан қурилиш майдонига айлантиришимиз керак", - дея ўз жавобига якун ясади.

Янги Конституция Қозоғистон президентининг ҳам 2026 йилгача қудратга қолишига йўл очган.

Конституцион суд Тоқаев учинчи бор президентлик учун беллаша олади, деган қарорга келган.

Аммо, Тоқаевга кўра, янги вице-президентнинг номини бир ҳафта-ўн кун ичида эълон қилади.

Янги Конституцияга мувофиқ, Қозоғистонда вице-президентлик ҳам қайта тикланмоқда.

Эндиликда Қурултой мамлакатнинг марказий қонун чиқарувчи органига айланади.

Унда 145 нафар депутат беш йиллик муддатга фаолият юритади.

Хабарларга кўра, қонунчиликка асосан, якуний натижалар сайловдан кейинги етти кун ичида эълон қилиниши шарт.

Видеони кўриш учун қуйида илова қилинган линкни босинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

23 август. Қозоғистонда сайлов: Еттита партия ва битта ҳам мустақил номзод йўқ. Видео

Қозоғистонда Қурултойга сайлов.

Сурат манбаси, Ruslan PRYANIKOV / AFP via Getty Images

Сурат тагсўзи, Бу мустақил Қозоғистон тарихидаги 10-парламент сайлови бўлади. Аммо бир палаталиси учун ўтказилаётган биринчисидир.

Қозоғистонда сайлов бўлиб ўтди, деб топилди. Мамлакат бугун, 23 август куни янги бир палатали парламент — Қурултойга овоз берди. Бунақаси Қозоғистоннинг сўнгги 30 йиллик тарихида бўлмаган. Қозоғистон Мажлис ва Сенатдан воз кечди. Президент Тоқаев бугунги сайловни "тарихий ҳодиса", деб атади. Сайловда аллақачон ўзининг овозини бериб ҳам бўлди.

Марказий Сайлов комиссиясининг расман билдиришича, маҳаллий вақт билан соат 14:00 ҳолатига кўра, сайловчиларнинг сайловдаги иштироки 53,12 фоизни ташкил этган.

Қозоғистонликларнинг ярмидан кўпи Қурултойга сайловда ўз овозларини беришга улгуришган.

Бу сайловларнинг бўлиб ўтди, деб топилиши учун етарли бўлган.

Соат 18:00 ҳолатида эса бу рақамлар 70 фоиздан кўпроқни ташкил этган.

Марказий Сайлов комиссияси расмий маълумотларига кўра, 12605788 сайловчининг 9095298 нафари овоз бериб бўлган.

Аммо, айтилишича, бутун мамлакат бўйлаб сайловчиларнинг фаоллиги бир-биридан анчайин фарқ қилган.

Қозоғистон бўйлаб аксарият сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07:00 да очилган.

Овоз бериш жараёнининг кечки соат 20:00 гача давом этиши айтилган.

Шу соатларда олинаётган хабарларга кўра, Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги сайлов куни вазият барқарор эканлигини маълум қилган.

Вазирликка кўра, жамоат тартибининг бузилиши бўйича жиддий ҳолатлар кузатилмаган.

Овоз бериш жараёнидаги қонунбузарликларга оид хабарлар эса ҳалича чиқмаган.

Бу мустақил Қозоғистон тарихидаги 10-парламент сайлови бўлади. Аммо бир палаталиси учун ўтказилаётган биринчисидир.

Қозоғистонда парламент сайлови

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Янги парламент Қозоғистонда келгуси беш йил давомида, жумладан, бўлажак президентлик сайлови пайтида ҳам фаолият юритади.

Қурултой

Қурултой — Тоқаев томонидан 2025 йил кузида бошланган конституциявий ислоҳотнинг натижасидир.

Дастлаб амалдаги Конституцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақида сўз борган.

Аммо бир неча ой ўтиб, 1995 йилги Конституциядан буткул воз кечилган.

Янги Конституция 2026 йилнинг март ойида референдумда қабул қилинган ва 1 июлида кучга кирган.

Янги Конституция Қозоғистонда икки палатали парламент ваколатларини тугатган.

Икки палатали парламент мамлакатда 30 йил фаолият қилган.

Янги ислоҳотлар давлат бошқаруви тузилмасини ўзгартириш билан бирга, президент Тоқаевга яна бир бор етти йилга сайланиш имкониятини ҳам берган.

Қурултой келгуси беш йил давомида, жумладан, бўлажак президентлик сайлови пайтида ҳам фаолият юритади.

Янги Конституция Қасим-Жомарт Тоқаевга камида 2036 йилгача президент бўлиб қолиш имкониятини беради.

Қозоғистонда сайлов: Энди ҳаммаси бошқача бўладими - видеони кўриш учун қуйида илова қилинган линкни босинг.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Фоторепортаж ўрнида: Қозоғистонликлар илк бор Қурултойга овоз беришмоқда:

Қозоғистонда Қурултойга сайлов.

Сурат манбаси, Ruslan PRYANIKOV / AFP via Getty Images

Қозоғистонда Қурултойга сайлов.

Сурат манбаси, Ruslan PRYANIKOV / AFP via Getty Images

Қозоғистонда Қурултойга сайлов.

Сурат манбаси, Ruslan PRYANIKOV / AFP via Getty Images

Қозоғистонда Қурултойга сайлов.

Сурат манбаси, Ruslan PRYANIKOV / AFP via Getty Images

Қозоғистонда Қурултойга сайлов.

Сурат манбаси, Ruslan PRYANIKOV / AFP via Getty Images

Парламент сайлови

Қозоғистонда парламент сайлови

Сурат манбаси, Meiramgul Kussainova/Anadolu via Getty Images

Сурат тагсўзи, Сайловчилар алоҳида номзодларга эмас, балки иштирокчи партиялардан бирига овоз берадилар.

Қозоғистон бўйлаб аксарият сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07:00 да очилган.

Овоз бериш жараёни соат 20:00 гача давом этади;

Қурултойга сайловда иштирок этиш учун 12,5 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган.

Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги Қозоғистон фуқаролари овоз беришда иштирок эта оладилар.

Бироқ дастлабки натижалар ярим тундан кейингина маълум бўлади.

Чунки Қозоғистонда ушбу вақтдан олдин экзит-полл натижаларини эълон қилиш тақиқланган.

Сайлов кампанияси чоғида эса асосан иқтисодий ва ижтимоий масалалар устунлик қилган.

Бандлик, оила даромадлари, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик ва ҳудудий ривожланиш масалалари мунтазам равишда кун тартибидан ўрин олган.

Бир палатали янги парламент 145 нафар ўриндан иборат бўлади.

Ушбу сайловда бутун мамлакат ягона сайлов округи ҳисобланади.

Парламентдаги 145 та ўрин учун еттита сиёсий партиядан жами 545 нафар номзод кураш олиб боради.

Сайловчилар алоҳида номзодларга эмас, балки иштирокчи партиялардан бирига овоз берадилар.

Депутатларнинг ваколат муддати беш йилни ташкил этади.

Ушбу тизим тарафдорлари унинг партиялар ролини кучайтириши ва барқарор фракциялар тузиш имконини беришини таъкидлайдилар.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ОДИҲР) га кўра, халқаро андазалар сиёсий партиялардан мустақил равишда ҳам депутатликка ўз номзодини қўйиш имкониятини назарда тутади.

Сиёсий бирлашмалар вакиллари бўлмаган миссия суҳбатдошларининг аксарияти эса ўз номзодини мустақил равишда кўрсатиш имкониятининг бекор қилинишини сиёсий жараёнларда иштирок этишга қўйилган чеклов сифатида баҳолашган.

Бу Қозоғистон учун айниқса ҳассос масала;

У ерда мухолифат ҳаракатлари йиллар давомида сиёсий партия сифатида рўйхатдан ўтишга уриниб келишади.

Аммо бирортаси ҳали ҳам расмий мақомга эга бўлиш ёки сайловларда иштирок этишга муваффақ бўлмаган.

Нега Қозоғистон муддатидан олдин сайлов ўтказяпти - видеони кўриш учун қуйида илова қилинган линкни босинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 3
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 3

Қозоғистон раҳбари.
Vyacheslav Prokofyev
Shu yakshanba kuni chinakam tarixiy voqea — Qozog‘iston tarixida yangi sahifa ochiladigan kun keladi.
Qasim-Jomart Toqayev
Qozog‘iston prezidenti (batafsil: bbc.com/uzbek da).

Сайловда иштирок этишга қўйилган еттита партиянинг барчаси амалдаги президент сиёсатини қўллаб-қувватлайди.

Сайловчиларга бюллетенда фақат битта вариантни белгилашга рухсат берилади.

Аммо сайлов варақаларида "ҳеч бири"га танлови ҳам мавжуд.

Парламентга кириш учун партия камида 5 фоиз овоз тўплаши керак.

Сайловдан сўнг, Қурултойда ўринларни қўлга киритган ҳар бир партия раҳбарияти ўз рўйхатидаги қайси номзод депутат мандатига эга бўлишини белгилайди.

Қонунчиликка мувофиқ, аёллар, 35 ёшгача бўлган номзодлар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳар бир партиядан сайланган депутатлар таркибининг жами камида 30 фоизини ташкил этиши керак.

Янги ташкил этилган "Адилет" партияси энг катта номзодлар рўйхатини — жами 186 нафар номзодни — илгари сурган.

Партия шу йил май ойида таъсис этилган, июн ойи бошида рўйхатдан ўтказилган ва 12 июнга келиб, ўша пайтда мамлакатнинг энг нуфузли партияси бўлган "Аманат" у билан бирлашишга қарор қилган.

"Аманат" сўнгги ўттиз йил давомида парламентдаги ўринларнинг аксариятини эгаллаб келган.

Нурсултон Назарбоев томонидан асос солинган (кейинчалик "Нур Отан" деб қайта номланган) "Отан" партиясининг вориси.

"Аманат" худди шу вақт оралиғида Қозоғистонда ҳукмрон партия вазифасини бажарган.

Номи қайта ўзгартирилганидан кейин ҳам, у Қозоғистоннинг биринчи президенти билан чамбарчас боғлиқликда кўрилган.

Овоз беришлар жами 10423 та сайлов участкасида бўлиб ўтмоқда.

Сайлов шохобчаларининг 79 таси Қозоғистоннинг 60 дан ортиқ хорижий давлатдаги ваколатхоналарида очилган.

Аввалроқ "Қазинформ" ахборот агентлиги сайловларни 42 мамлакат ва 13 халқаро ташкилот вакили бўлган 777 нафар хорижий кузатувчи, жумладан, 41 мамлакатдан келган 138 нафар парламент аъзоси кузатиб бориши ҳақида хабар берган эди.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ОДИҲР)нинг оралиқ ҳисоботига кўра, жорий сайловлар сўз эркинлигига нисбатан чекловлар шароитида ўтказилмоқда: Қозоғистон медиа бозори давлатнинг кучли таъсири остида.

14 август куни Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда саккизта бошқа маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот сайловлар арафасида матбуотга нисбатан босим сезиларли даражада кучайиб, мисли кўрилмаган даражага етганини маълум қилди.

Қозоғистон президенти эса Қурултойга илк сайловларни "чинакам тарихий воқеа", деб атаган.

Қасим-Жомарт Тоқаев сайлов арафасида, 21 август куни халққа мурожаат билан чиққан.

"Бу сайловлар Қозоғистон тарихидаги балки энг қизиқарли сайловлар сифатида эсда қолиши"ни ҳам айтган.

Президент Тоқаев фикрича, "Қурултой Қозоғистонни замонавийлаштириш суръатларини янада тезлаштиради".