Ҳиндистонда коронавирус: Жасадлар узуккун ва оммавий ёқилмоқда - foto koronavirus dunyo yangiliklar

Published

Огоҳ бўлинг, суратлар кўнгилни хира қилиши мумкин!

Даҳшатли тасвирлар Ҳиндистондаги бугунги мудҳиш инқирознинг бор кўламини ўзида акс этдиради.

Ҳалокатли иккинчи тўлқин боис, ўлимлар статистикаси кескин ортган, жами рақамлар 200 мингни ортда қолдирган.

Ўлим кўрсаткичи бўйича Ҳиндистонни дунёнинг аҳвол энг ёмон учта давлатидан биттасига айлантирган.

Пойтахт Деҳлидаги крематорийда жасадлар ёқилмоқда
Сурат тагсўзи, Пойтахт Деҳлидаги крематорийда жасадлар ёқилмоқда

Ўтган бир ҳафтанинг ичида Ҳиндистондагиси каби аҳвол бошқа ҳеч бир ерда кузатилмаган.

Касалхоналар ва крематорийларда аҳвол танг.

Одамлар жой, кислород ва дори-дармон тақчиллигидан ўлишмоқда.

Етишмаётганидан, ҳатто паркларда крематорийлар ташкил этилмоқда.

Жасадларнинг узуккун ва оммавий ёқилаётганига оид хабарлар олинмоқда.

Жасадни ёқиш эса, ҳиндуизмда дафн маросимининг энг муҳим қисми сифатида кўрилади.

Бусиз руҳни жасаддан ажратиб бўлмайди, дея ишонилади.

Хабарларга кўра, жасадларни ёқишга ҳозир ҳатто ўтин ҳам етишмаяпти.

Масъуллар ўтин учун парклардаги дарахтларни кесишга ўтишган.

Одамлар яқинларининг жасадини куйдириш учун соатлаб кутишмоқда.

Крематорийдагилар, ҳатто, уларнинг ўзларини ҳам ишга солишаётир.

Уларга жасадни ёқиш учун ўтин йиғдириб, дафн маросимига кўмак бердиртиришмоқда.

Марҳумлардан бирининг махсус ҳимоя либосидаги яқини дафн гулхани учун ўтин олмоқда
Сурат тагсўзи, Марҳумлардан бирининг махсус ҳимоя либосидаги яқини дафн гулхани учун ўтин олмоқда
Тиббиёт ходими ёқиш учун тайёрланган жасадлар ёнидан ўтиб кетмоқда
Сурат тагсўзи, Тиббиёт ходими ёқиш учун тайёрланган жасадлар ёнидан ўтиб кетмоқда
Одамлар жасадларни оммавий ёқишга ҳозирлик кўришмоқда
Сурат тагсўзи, Одамлар жасадларни оммавий ёқишга ҳозирлик кўришмоқда
Дафн маросими
Тасалли
Айрим ерларда дафн гулханлари узуккун ёнмоқда, жасадлар кечаю кундуз куйдирилмоқда
Дафн гулханлари
Крематорий ишчилари ҳам тиним билмай ишлашмоқда
Сурат тагсўзи, Крематорий ишчилари ҳам тиним билмай ишлашмоқда
Сўнгги ҳафталарда ўлим ҳоллари кескин ортаркан, крематорийларга талаб ўта кучайган
Сурат тагсўзи, Сўнгги ҳафталарда ўлим ҳоллари кескин ортаркан, крематорийларга талаб ўта кучайган
Дрон ёрдамида олинган мана бу фотосуратда Деҳли яқинида жасадлар оммавий ёқилаётган ҳолат акс этган
Сурат тагсўзи, Дрон ёрдамида олинган мана бу фотосуратда Деҳли яқинида жасадлар оммавий ёқилаётган ҳолат акс этган
Деҳлилик болакай отасига аза тутмоқда
Сурат тагсўзи, Деҳлилик болакай отасига аза тутмоқда
Бир-бирларига тасалли бераётган икковлон ҳам, ковид сабаб, яқинларини бой беришган
Сурат тагсўзи, Бир-бирларига тасалли бераётган икковлон ҳам, ковид сабаб, яқинларини бой беришган
Одамлар бир-бирларининг қайғуларига шерик
Сурат тагсўзи, Одамлар бир-бирларининг қайғуларига шерик
Одамлар ўз марҳумлари жасадини ёқишга изн олиш учун соатлаб кутишмоқда
Сурат тагсўзи, Одамлар ўз марҳумлари жасадини ёқишга изн олиш учун соатлаб кутишмоқда
Марҳумларини ёқишаркан, одамлар дафн гулханларидан узоқлашишмайди, ўша ерда ўтиришади
Сурат тагсўзи, Марҳумларини ёқишаркан, одамлар дафн гулханларидан узоқлашишмайди, ўша ерда ўтиришади
Тутунга тўла крематорий

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek