Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 23 Ноябр, 2009 - Published 10:25 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Браудер: 'Россия бугунда жиноий давлатга айланган'
Уильям Браудер
Уильям Браудер бир пайтлар Россия ҳукумати ва ўша пайтдаги президенти Путиннинг ҳимоячиларидан бўлган
Бир пайтлар Россияда етакчи хорижий сармоядорлардан бўлган Уильям Браудерга кўра, мамлакат бугунда "жиноий давлат"га айланган.

Hermitage Capital жамғармаси раҳбари Уильям Браудер ўзи ёллаган ҳуқуқшунослардан бирининг қамоқхонада оламдан ўтгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирган. 37-ёшда бўлган ҳуқуқшунос Сергей Магнитский бир йил давомида расмий айбловсиз ҳибсда сақланган.

Браудер жанобларига кўра, Сергей Магнитский қамоқда аслида "гаров тариқасида сақланган ва улар ўз тутқунларини ўлдиришган".

Hermitage Capital орқали Уильям Браудер Россиянинг айрим йирик ширкатларидаги коррупцияга қарши кураш олиб борган.

Россия расмийлари Магнитскийнинг ўлими юзасидан текширув олиб борилаётганини айтишган.

2005 йил жаноб Браудер миллий хавфсизликка таҳдид солиши айтилиб, Россияга кириб-чиқиши тақиқлаб қўйилганди.

Бундан олдинроқ унинг фирмалари солиқдан бўйин товлаганлиги ҳақида айбловлар янграган. Аммо, Браудер жанобларига кўра эса, унинг ширкати миллионлаб фунт стерлингга тенг мулкига кўз олайтирган жиноятчилар томонидан нишонга олинган.

Уильям Браудернинг айтишича, у коррупцияга ботган сиёсатчилар ва бюрократлар учун таҳдид бўлгани учун ҳам жазоланган.

Ўшандан бери Браудер жанобларининг Россиядаги қатор ёрдамчилари, жумладан ширкат учун ишлаган ҳуқуқшунослар ҳибс қилинган, калтакланган ва ё талон-тарож қилинган.

Солиқлардан бўйин товлаш ҳақидаги айбловлардан кўтарилишидан олдин жаноб Браудер бир неча йиллар Россия ҳукумати ва ўша пайтдаги президенти бўлган Владимир Путиннинг энг ашаддий ҳимоячиларидан бўлган.

'Ёлғон иқрор'

Жаноб Браудерга кўра, Сергей Магнитский қамоқхонада ошқозон ва ошқозон ости бези билан боғлиқ муаммоларни оттирган ва бу қамоқхона шифокори томонидан тасдиқланган. Унинг айтишича, кейин Магнитский жаноблари бошқа қамоқхонага ўтказилган ва тиббий муолижадан маҳрум этилган.

"Улар умуман унга агар ёлғон иқрорга имзо чекса, тиббий муолижа беришлари аксинча ундан бебаҳра қолишини айтишган",- дея даъво қилади Уильям Браудер.

Жаноб Магнитский кўринишидан тиббий муолижа талаб қилиб, маҳкама, прокурорлар ва қамоқхона расмийларига қатор шикоятлар ёзган. Аммо, жаноб Браудерга кўра, Магнитскийнинг мурожаатларига эътибор берилмаган ва рад этилган.

Уильям Браудер Магнитский жанобларининг ўлими солиқлардан бўйин товлаш айбловлари билан тўғридан-тўғри боғлиқлигига ишонади.

Сергей Магнитский жаноб Браудер томонидан ўз фирмаларига қарши қаллобликларга қўл урилганми йўқлигини текшириш учун ёлланган ҳуқуқшунослардан бири бўлган.

Жаноб Уильям Браудернинг иддао қилишича, полиция идорасига бостириб кирган маҳал ширкат ҳужжатларини олиб кетган ва кейин улардан ширкатларини ўмариш учун фойдаланилган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy