|
Россияда 'Ҳизбу таҳрир' аъзолари ҳукм этилишди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Маҳкама ҳукмига мувофиқ, айбланувчилар Татаристонда Исломий халифалик тузиш ва ҳокимиятни ағдаришни режалаштиришган. Ўз навбатида судланувчилар ўзларига қўйилган айбловларни рад этишган. "Ҳизбу таҳрир" аъзолари яқинларига кўра, айбланувчилар Татаристонда Исломни тарғиб этиш ҳаракатлари учун қамоқ жазосига ҳукм этилишган. Москвадаги мухбиримизнинг хабар беришича, айбланувчилар устидан тергов жараёни 8 ой давом этган. Улар барчасининг Қозондан эканликлари айтилади. Айни вақтда Россиядаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари "Ҳизбу таҳрир" аъзоларига қўйилган айбловлар расман ўз тасдиғини топмаганига ишора этишади. Уларнинг айтишларича, ҳукумат бу каби маҳкамалар билан мухолиф фикрда бўлган мусулмонларнинг фаолиятларини маън этиш ва уларга босим ўтказишни кўзламоқда. Аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат Татаристон Россиянинг энг осойишта ва ўзига тўқ минтақаларидан бири саналади. Бироқ сўнгги йилларда "Ҳизбу таҳрир" каби, ҳукумат таъбирида, радикал йўналишдаги бир нечта ташкилот аъзолари турли муддатга қамоқ жазоларига ҳукм этилишган. "Ҳизбу таҳрир" диний-сиёсий ҳаракат аъзоларининг собиқ Шўролар Иттифоқининг аксарият мусулмонлар истиқомат қилувчи ддавлатларида очиқ ёки яширинча кўринишда фаолият юритиб келишлари айтилади. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||