|
GM касод бўлмоқда, аммо 'ЎзДЭУ истиқболи яхши' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ширкатнинг банкротлик қарори президент Барак Обама маъмурияти ва аксар ҳиссадорлар томонидан қўллаб-қувватланган. Касодга учраганини эълон қилиш билан General Motors ўзини қайтадан АҚШ иқтисодий қудратининг рамзларидан бири бўлган General Motors 2007 йили Ўзбекистоннинг Асака шаҳридаги ЎзДЭУ ширкати базасида Chevrolet автомобилларини йиғувчи қўшма корхона ташкил этганди. Мазкур корхона эса General Motors ширкатининг Шарқий Оврўпо ва Осиё томон шиддат билан кенгаётгани далили, деб изоҳланганди ҳам. Хўш, энди ширкатнинг касодга учраши Андижондаги завод фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? Би-би-си Ўзбек Хизмати ушбу савол билан Россиядаги "За рулём" ҳафталиги муҳаррири ўринбосари Вячеслав Субботинга мурожаат этди. Вячеслав Субботин: Банкротлик ишлаб чиқариш тўхтаб қолади, дегани эмас. Яъни корхона йўқ бўлиб кетмайди. Аксинча, унинг қарзлари тузилмаси ўзгариб, шаффофлашади. Бундан эса корхонадаги муҳит соғломлашади, холос. Бу - General Motors ширкатининг бутун дунёдаги бўлимларига тааллуқли. Жумладан, Андижондаги автозаводга ҳам. Ҳозир ЎзДЭУдаги вазият инқироз давридаги аҳвол билан солиштирганда анча барқарор. Би-би-си: Бу барқарорликнинг асосий сабаби ЎзДЭУнинг катта қисми аввалдан ҳукуматга тегишли бўлгани боисми? Вячеслав Субботин: Шубҳасиз, ЎзДЭУ алоҳида мақомга эга. Чунки корхона ҳукумат томонидан қўллаб -қувватланади. Айни дамда автомобил саноати халқаро, байналмилал саноат ҳисобланади. Чунки автоулов қисмлари ҳар хил жойда ишлаб чиқарилиб, дунёнинг турли бурчакларига тарқатилади. Мазкур тажриба иқтисодий жиҳатдан кўпроқ фойда келтиради. Бир томондан ҳукуматнинг дастагига эга бўлиб, иккинчи томондан халқаро схемалардан фойдаланиш ишлаб чиқаришнинг мунтазам давом эттирилиши учун жуда қулай шароит яратади. Шу сабабли Асакадаги автомобил заводини General Motors ширкатидан айри, деб билиш нотўғри бўлади. Завод барибир General Motors халкаро тузилмаси таркибига киради. "Опел" бунга яққол мисолдир. "Опел" ҳам General Motors таркибида эди, аммо эндиликда бошқа ширкатга берилди. Чунки Олмония ҳукумати бундан манфаатдор эди. Худди шу тарзда Ўзбекистон ҳукумати ҳам Андижондаги заводнинг келажаги ҳақида қайғуради. Негаки, бу шунчаки бир автозавод эмас, балки бутун бошли ижтимоий соҳа, иш ўринлари ва аҳолининг фаровонлиги ҳам деганидир. Би-би-си: Аммо ЎзДЭУ жуда ҳам ёпиқ корхона ва у ерда нима бўлаетганини ҳеч ким билмайди. Машиналар ҳам жуда мураккаб схема бўйича сотилади. Шу маънода корхонанинг давлатга тегишли бўлиши қанчалик ўзини оқлайди? Вячеслав Субботин: Ўзбекистондаги заводлар, албатта, ҳукуматга тегишли бўлади. Анъана ҳам, иқтисодий шарт-шароит ҳам шуни тақозо этиб келган. Менимча, бу ўзини оқлаган. Негаки автомобилсозлик Ўзбекистон учун янги саноат. Агар давлат уни юргизмаса, оёққа қўймаса, ҳар-хил тўсиқлар кўпаяди. Мана ҳозирги инқироз пайти ҳамма жойда, жумладан, Россияда ҳам ҳукумат автомобил саноатига ҳомийлик ва унинг устидан назоратни ўз қўлига олмоқда. Би-би-си: Ўзбекистон ҳукумати жаҳондаги молиявий инқирознинг ЎзДЭУга таъсири борасида сукут сақлаяпти. Айни пайтда Россиядан катта сондаги автомобилларнинг сотилмай, қайтиб келаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Сизнингча, жорий инқироз ЎзДЭУга қанчалик таъсир кўрсатган? Вячеслав Субботин: Табиий, молиявий инқироз ЎзДЭУга ҳам таъсир қилган. Бироқ, барибир, ЎзДЭУнинг истиқболи яхши. Асосийси, бу корхона маҳсулотларига талаб бор. Айниқса, Россияда. Жорий инқирозга келсак.. Ахир ҳар қанақа инқироз ҳам қачондир ниҳоясига етади-ку. Би-би-си: Сўнгги ойлари Ўзбекистонда ЎзДЭУ автомобиллари нархи арзонламоқда. Бу жараён ҳали сақланиб қоладими? Вячеслав Субботин: Менимча, машиналар нархи ҳали тушишда давом этади. Аммо жараён узоқ муддатга чўзилмайди. Чунки машина нархи унинг таннархи дегани эмас. Машина нархини бозор, талаб белгилайди. Яъни машинага қанча берилса, у шунча туради. Буни тушуниш керак. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||