|
Медведев ва Путин рейтингининг чегараси қаерда? | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Сўнгги кўрсаткичлар Россиянинг Гуржистонга ишғоли ортидан сентябр ойида ўтказилган сўров натижалари билан қиёсланган. Президент Медведевнинг халқ орасидаги машҳурлиги 73 фоизга тушиб қолган бўлса, шунда ҳам 83 фоизлик кўрсаткич билан Путин жаноблари олдинда бормоқда. Сўров натижаларига кўра, бугун жаноб Медведевга ишонч билдираётганлар сони 40 фоиздан сал ортса, 56 фоизлик кўрсаткич билан Бош вазир Владимир Путин яна президентни ортда қолдирган. Социологларнинг фикрларига кўра, Россияда кучайиб бораётган иқтисодий муаммолар ҳалича икковлоннинг халқ орасидаги машҳурликларига соя солиб улгургани йўқ. Уларнинг айтишларича, бунга асосан расмий Кремлга итоат этувчи оммавий-ахборот воситаларидаги халқаро молиявий инқироз Россияни деярли четлаб ўтганига оид чиқишлар сабаб бўлган. Тўрт кун давомида олиб борилган мазкур сўровда бир ярим мингдан ортиқ киши иштирок этган. Ким нима йўқотиб, ким нима топди?
Жаноб Федоровга кўра, "Дмитрий Медведев президентлигининг илк палласида унга ўз раҳбарлик қобилиятини кўрсатиш учун яхшигина майдон бўлиб хизмат қилган Қофқоз уруши унинг машҳурлигини орттириб юборган бўлса, Бош вазир Владимир Путин ҳеч нарса йўқотмаган." "Улардан бирининг ғалабаси бошқасининг мағлубиятини англатмайди. Шу пайтгача бизда бунинг акси бўлиб келган. Агар шартли равишда оладиган бўлсак, дейлик, Ельцин зафар қучган пайтда Горбачёв мағлубият аламини тортган,"- деб айтган социолог ўз суҳбатида. Жаноб Федоровнинг қўшимча қилишича, халқаро молиявий инқироз икковлоннинг машҳурлигига таъсир этмай қўймайди. "Мазкур муаммони бир кун, бир ой ёки бир йилда ечиб бўлмайди. Шундай экан, мазкур инқирозга барҳам беришда асосий оғирлик Президент Медведевнинг елкасига тушади ва сўзсиз, бу жуда оғир синовдир," - дея ўз сўзларида давом этган жаноб Федоров. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||