|
'ЎзДЭУавто' ўрнида янги қўшма корхона бўлади | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
"General Motors" хабар қилишича, Андижоннинг Асака шаҳридаги "ЎзДЭУавто" автомобиль заводи ўрнида ташкил этиладиган қўшма корхона йилига 250 минг Chevrolet автомобилларини ишлаб чиқариш салоҳиятиа эга бўлади. Бу АҚШнинг энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи ширкатининг собиқ Совет Иттифоқидаги сўнгги йирик сармоясидир. Би-би-си "General Motors" ширкатининг Олмониядаги вакили Андреас Кромер билан боғланиб, "Ўзавтосаноат" билан келишув тафсилотлари ҳақида сўради. Андреас Кромер: "General Motors" Асакадаги қўшма корхонанинг 25 фоизлик ҳиссаларини сотиб олиш борасида келишувга эришди. Бундан буён қўшма корхона "GM-Ўзбекистон" деб аталади. Биз, автомобиль саноатидаги йирик ширкат ўлароқ, Асакадаги қўшма корхонага ўзимизнинг технологиямиз ва тажрибамизни олиб кириш ниятидамиз. Би-би-си: Сизлар Асакадаги қўшма корхонада йилига 250 минг автомобиль ишлаб чиқаришни режалаётган экансиз. У ердаги "ЎзДЭУавто" заводи ҳам тахминан шу сондаги автомобилларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган эди, аммо ҳеч қачон бутун қувват билан ишламаган. Шунинг учун 250 минг сони қанчалик реал, деб айта оласиз? Андреас Кромер: Ишлаб чиқариш ҳажми ортиши билан "GM-Ўзбекистон" йилига 250 минг Шевроле автомобилларини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Биз Ўзбекистоннни ўсиб бораётган бозор сифатида кўрамиз ва бундан ташқари баъзи қўшни бозорлар ҳам ривожланиш салоҳиятига эга. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонга сармоя киритаяпмиз. Би-би-си: Қанча сармоя киритаяпсизлар, яъни қўшма корхона қурилиши сизларга қанчага тушади? Андреас Кромер: Биз ўз харажатларимизни ошкор этмаймиз, автомобиль бозоридаги рақобат шуни тақозо этади. Би-би-си: Янги қўшма корхона Андижонда қўшимча иш ўринларини яратадими? Андреас Кромер: Завод бошланишида 5 мингта иш ўринга эга бўлади. Яъни, беш минг ишчи билан завод ишлаб чиқариши бошланади. Аммо бизнинг ўзбек ҳамкорларимиз келажакда қўшимча иш ўринлари яратиш ва "General Motors"нинг дунё бўйлаб бошқа корхоналари билан ҳам ҳамкорлик қилиш имконига эга бўладилар. Би-би-си: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ДЭУ автомобиллари, асосан, Россияга сотиларди. Мутахассисларга кўра, эндиликда ўзбек автомобиллари Россия бозорини йўқотади, чунки у ерда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилажак Шевроле автомобилларига эҳтиёж йўқ... Андреас Кромер: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Россияда яхши автомобиль ҳисобланади. Мен Россия бозорида ўзбек Шевролеларига эҳтиёж йўқ, деган гапга қўшилмайман. Менимча янги-янги моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши билан ўзбек Шевролелари Россиядаги харидорлар учун ҳам жозиба касб этиб боради. Биз Россиядан ташқари қўшни давлатлар, масалан, Қозоғистон ва дейлик Тожикистонга ҳам автомобил экспорт қилишни режалаяпмиз. Чунки бу давлатлардаги бозорлар ҳам ривожланаётган бозорлар ҳисобланади. Би-би-си: Машиналар нархини ким белгилайди, ўзбек томоними ёки сизларми? Андреас Кромер: "General Motors" автомобилларининг нархларини ҳар доим маҳаллий корхоналар белгилайди, бу ўринда "GM-Ўзбекистон" нархларни белгилайди. Мен Асакада ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг ўртача нархи қанча бўлиши ҳақида бир нарса, дея олмайман. Би-би-си: Хорижлик сармоядорлар, айниқса, Ғарб ширкатлари Ўзбекистонга сармоя киритишга шошилмаяптилар ва улар кўпинча бунга давлатнинг бизнесга аралашуви ва сармояларнинг кафолатланмаганини сабаб қилиб келтиришади. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аҳволи ҳам сармоялар жалб этишга халақит бераётган омиллардан. Сизнинг ширкатингиз бу каби омилларни ҳам ҳисобга олганми? Андреас Кромер: Мен фақат Ўзбекистондаги ўзимизнинг фаолиятимиз ҳақида гапиришимиз мумкин. "General Motors" ширкати ўлароқ биз бутун дунёда бир хил сиёсат олиб борамиз. Яъни, ишчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларга тенг шароит ва имкониятларни яратиб бериш сингари. Бу умумий тамойил Ўзбекистондаги қўшма корхонага ҳам тегишли бўлади. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Daewoo асосчиси озодликдан маҳрум этилди30 Май, 2006 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||