|
'Эрон центрифугалари сони уч мингга етди' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Унинг айтишича, уранни тўйинтириш учун лозим бўлган центрифугалар сони уч мингга етган. БМТнинг Халқаро Атом агентлиги - МАГАТЭнинг ўтган ҳафта чиқарилган ҳисоботида эса Теҳрон ҳали кўзлаган мақсадига эришишига вақт бор дейилганди. Президент Маҳмуд Аҳмадинежоднинг гаплари Эрон энди ўз атомий ёнилғисини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган технологияни ўрганиб олди ёки шунинг арафасида деган маънони англатади. Ғарбни ядровий қурол ясашга ишлатилиши мумкин дея қўрқувга солаётгани ҳам худди мана шу эди. Аммо Эроннинг мазкур даъвоси юзасидан анчайин ишончсизлик мавжуд. Халқаро Атом агентлигининг бир неча кунгина муқаддам эълон қилинган ҳисоботида Эроннинг ҳали бу мақсадга эришишига эрта дейилганди. Шундай экан Президент Аҳмадинежод ядровий дастур юзасидан илгарилашни бўрттираётган кўринади. Айни пайтда Эрон айни дастур атрофидаги ҳал этилмаган масалаларни мубоҳаса этиш томон ҳам қадам ташламоқда. Буларнинг бари БМТ ва Халқаро Атом агентлигининг келаси ҳафталар ичида муҳим йиғини бўлиб ўтиши кутилаётган нозик паллада кузатилмоқда. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||