Ўзбекистон: Кучли шамол дарахтларни қулатиб, одамларни газ, светсиз қолдиришгача бордими – ёмғир бугун ҳам ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистондаги кучли шамол оқибатлари

Сурат манбаси, rasmiy

Сурат тагсўзи, Ўзбекистондаги айрим йирик интернет нашрлари душанба кунги кучли шамол бир қатор ҳудудларда дарахтлар қулаши, томлар ва бошқа конструкциялар шикастланишига олиб келгани ҳақида ёзишган. Аммо етказилган талафот кўламига ҳозирча тўхталишмаган.
Published
Ўқилиш вақти: 5 дақ

Вазиятга ҳатто масъул вазирликлар, ҳокимликлар эътибор қаратишди.

Нима бўлди?

Ўзбекистондаги кучли шамол оқибатлари

Сурат манбаси, rasmiy

Сурат тагсўзи, Тошкентда дарахтлар сингани, вилоятларда эса айрим электр узатиш тармоқларида носозликлар бўлгани, айрим истеъмолчилар электр таъминотидан вақтинча узилгани, газ тармоқларига ҳам шикаст етганига оид хабарлар олинган.

Хабарларга кўра, кеча, 18 май куни пойтахт Тошкентда ёғингарчилик ва кучли шамоллар юз берган.

Ноқулай об-ҳаво мамлакатнинг бошқа ҳудудлари, жумладан, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам кузатилган.

Тошкентда дарахтлар сингани, вилоятларда эса айрим электр узатиш тармоқларида носозликлар бўлгани, айрим истеъмолчилар электр таъминотидан вақтинча узилгани, газ тармоқларига ҳам шикаст етганига оид хабарлар олинган.

Масъуллар, жумладан, Сурхондарё вилоятининг беш туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган вазият юзасидан ҳам Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги ва ҳам Энергетика вазирлиги билдиришнома билан чиққан.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўзининг билдиришномасини Тошкент вақти билан кечки 18:28 да чоп этган.

Вазирлик ўша вақтни назарда тутиб, ушбу ҳолатлар натижасида жароҳат олган фуқаролар тўғрисида хабарлар келиб тушмаганини билдирган.

Ноқулай об-ҳаводан зиён чеккани айтилаётган вилоятлардан жароҳат олганлар борлиги ёки йўқлигига оид маълумотлар ҳам ҳалича кўзга ташланмайди.

Кучли шамол етказган бор моддий талафот кўламига оид расмий тафсилотлар маълум эмас.

Ўзбекистондаги айрим йирик интернет нашрлари душанба кунги кучли шамол бир қатор ҳудудларда дарахтлар қулаши, томлар ва бошқа конструкциялар шикастланишига олиб келгани ҳақида ёзишган.

Аммо етказилган талафот кўламига ҳозирча тўхталишмаган.

Кучли шамоллар оқибатида мамлакат бўйлаб жами қанча дарахт қулаганига оид рақамлар ҳам шу соатларда эълон қилинмаган.

Хабарларга кўра, Термизда чанг туфайли ҳаво ифлосланиши даражаси ҳам ошган.

Айрим вилоятларда кучли ёмғир ёғиб, дарё ва сойларда сув сатҳи кўтарилган, йирик дўл ёққани ҳам кузатилган.

Шамолнинг кучи акс этган тасвирлар ўша соатларнинг ўзидаёқ ижтимоий тармоқларга ҳам чиқиб кетган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Вазият назорат остидами?

Ўзбекистондаги кучли шамол оқибатлари

Сурат манбаси, rasmiy

Сурат тагсўзи, Вазирлик одамларни кучли шамол вақтида эҳтиёткор бўлиш, дарахтлар, енгил конструкциялар ҳамда реклама воситалари яқинида тўпланмасликни ҳам сўраб қолган.
Ўзбекистондаги кучли шамол оқибатлари

Сурат манбаси, rasmiy

Сурат тагсўзи, Зарар кўрган ҳудудларда электр ва газ таъминоти тўлиқ қайта тиклангани ёки йўқлиги ҳам шу соатларда маълум эмас.
Электр таъминотидаги носозликларни бартараф этиш жараёни

Сурат манбаси, rasmiy

Расмий хабарларда айтилишича, Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва тегишли хизматлар томонидан ҳудудларда вазият назоратга олинган.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларига киришилган.

Вазирлик одамларни кучли шамол вақтида эҳтиёткор бўлиш, дарахтлар, енгил конструкциялар ҳамда реклама воситалари яқинида тўпланмасликни ҳам сўраб қолган.

Бундай огоҳлик билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ҳам чиққан, аҳолини симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши эҳтимолидан ҳушёр бўлишга чақирган.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида дарахт қулаб, бир машинага зарар етганига оид хабарлар расман тасдиқланган.

Туман ҳокимлиги фуқаролар орасида жабрланганлар йўқлигини билдирган.

Шу билан боғлиқ бирор бир корҳол юз берса, аҳоли мурожаат қилиши учун телефон рақамларини ҳам илова қилган.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги эса, ноқулай об-ҳаводан зиён чеккан вилоятларда носозликларни бартараф этиш ва истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш учун зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилган.

Айни пайтда Сурхондарё вилоятида ҳам авария ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилаётгани, ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг газ таъминоти босқичма-босқич тикланишини маълум қилган.

Аммо вазирлик ноқулай об-ҳаво қанча одамни қанча вақт электр таъминоти ва газсиз қолдирганига оид маълумотларни ҳозирча эълон қилмаган.

Зарар кўрган ҳудудларда электр ва газ таъминоти тўлиқ қайта тиклангани ёки йўқлиги ҳам шу соатларда маълум эмас.

Вазирликнинг айни билдиришномаси Тошкент вақти билан кечки соатларда чоп қилинган.

Бугунги вазият борасидаги сўнгги тафсилотлар эса вазирлик Telegram каналида ҳозирча кўзга ташланмайди.

Яқинда кучли ёмғирлар пойтахт Тошкент ва мамлакатнинг айрим бошқа ҳудудларини қандай аҳволда қолдиргани ҳам ижтимоий тармоқларда кенг эътибор топган мавзулардан бирига айланганди.

Бугун, сешанба куни ҳам Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Айтилишича, айрим ҳудудларда шамол 20−22 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Минтақада ёз киришига саноқли ҳафталар қолаётган пайтда кузатилаётган бу каби об-ҳаво сабабларига оид чиқишлар ҳозирча кўзга ташланмайди.

Ўзбекистон раҳбари бундан аввал Марказий Осиё иқлим ўзгаришлари оқибатларини ўткир ҳис қилаётганлигини эътироф этган.

Шавкат Мирзиёев ўзининг юқори минбарлардан қилган чиқишларида иқлим ўзгаришлари бугунги куннинг асосий таҳдидига айланиб бўлганлигини ҳам таъкидлаган.

Минтақа ва иқлим ўзгариши

Ўзбекистондаги бозорлардан бири

Сурат манбаси, AFP via Getty Images

Сурат тагсўзи, 40 миллионга яқин аҳолиси билан Ўзбекистон минтақанинг энг йирик давлати бўлади.

Марказий Осиё шундоқ ҳам камбағаллик, ишсизлик ва коррупция анчайин долзарб муаммолигича қолаётган, кузатувчилар наздларида, ижтимоий портлаш хавфи нисбатан юқори минтақа бўлади.

Аксарият минтақа давлатларининг иқтисоди асосан қишлоқ хўжалигига асосланган, аҳолисининг аксарияти четда меҳнат муҳожирлигида банд, тирикчилиги асосан шунинг орқасидан ўтади.

Марказий Осиё аҳолисининг умумий сони 80 миллиондан ортади, ҳудуди катталиги жиҳатдан Европа Иттифоқиникига яқин, яқин-яқингача урушлар ичида бўлган ва қарийб беш йилдирки, муваққат ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан расман тан олинмаётган Толибон бошқаруви остидаги Афғонистонга чегарадош.

Аммо ҳосилдор ерлари ва суви кам, сув устидан уруш келиб чиқишидан хавотирлар ошкора билдирилган, ҳавосининг ифлосланиши, қурғоқчилик ва саҳролашиш тобора кучайиши эҳтимоли аллақачон жиддий ташвишларни уйғотиб бўлган, миллионлаб аҳолиси экологик мигрантларга айланишига оид башоратлар янграб бўлган минтақа.

Деярли қуриб битиши инсоният тарихидаги энг йирик экологик фожега қиёс берилган Орол денгизи ҳам Марказий Осиё - Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган.

40 миллионга яқин аҳолиси билан Ўзбекистон минтақанинг энг йирик давлати бўлади.

Шавкат Мирзиёев
rasmiy
Mintaqada havo haroratining oshishi jahondagi o‘rtacha ko‘rsatkichdan ikki baravar ko‘pdir. So‘nggi yillarda favqulodda issiq kunlar soni ikki marta ortgan...
Shavkat Mirziyoyev
O‘zbekiston prezidenti (batafsil: bbc.com/uzbek da)

Шавкат Мирзиёев, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сўнгги йилларда Дубайда бўлиб ўтган анжуманларидан бирида ҳам барчанинг эътиборини минтақага тортган.

Ўзбекистон президенти ўшанда иқлим муаммолари барқарор ривожланиш йўлида энг асосий таҳдидга айланиб улгурганини айтган.

У бу хавф-хатарлар ҳатто дунё геосиёсий архитектурасига ҳам таъсир кўрсатаётганлигини таъкидлаган.

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари Орол фожеаси туфайли Марказий Осиёда айниқса сезилаётганини қайд этган.

Ўзбекистон президенти ўшанда тилга олиб ўтган фактларга таянилса:

  • Минтақада ҳаво ҳароратининг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Сўнгги йилларда фавқулодда иссиқ кунлар сони икки марта ортган, музликлар майдонининг учдан бир қисми эриб йўқолган.
  • Минтақа ҳудудида тупроқ емирилиши жараёнлари 30 миллиондан зиёд аҳоли турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда. Кучли чанг ва қум бўронлари одатий ҳолга айланиб бормоқда.
  • Ичимлик суви тақчиллиги, ҳаво ифлосланиши, биохилма-хиллик йўқолиши, қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликнинг кескин пасайиши каби муаммолар тобора авж олмоқда.
  • Шавкат Мирзиёев шундай деркан, глобал хавфлар кенг минтақада хатарли нуқтага етиб келаётгани билан ҳам огоҳлантирганди.

Ўзбекистон президентининг ҳам Дубай ва ҳам Бокудаги чиқишлари тафсилотларидан маълум бўлишича, "Яшил" иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Ўзбекистоннинг устувор стратегик вазифаси бўлиб қолади.

Шавкат Мирзиёев Бокуда Ўзбекистон умумий фаровонлик ва узоқ муддатли "яшил" тараққиёт йўлида очиқ мулоқот ва амалий шерикликка доим тайёр эканилигини билдирган.

Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон президенти глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш мақсадида қатор ташаббусларни ҳам илгари сурган.

Жумладан, иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш таклифи ва БМТ шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мажбуриятлар тўғрисидаги Декларацияни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон раҳбари атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ хатарларни қисқартириш ва трансчегаравий сув ресурслари масалаларида ягона ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам қайд этган.