Зеленский огоҳлантируви Ўзбекистон парвозларига таъсир қиладими?

КоллажЗеленский ва Путин

Сурат манбаси, Getty Images

Published
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Украина президенти Володимир Зеленский Россия осмонидан фойдаланаётган авиакомпаниялар, суғурта компаниялари ва аэропортлар учун кутилмаган огоҳлантириш билан чиқди.

Унинг айтишича, Украина дрон ҳужумларини кучайтираётгани сабабли "Россия осмони тобора хавфли ҳудудга айланмоқда" ва яқин келажакда амалда ёпилиб қолиши мумкин.

"Россия осмони бутунлай хавфли бўлиб бормоқда. Украина фуқаролик авиациясига таҳдид қилмаяпти, аммо Россия осмонида дронлар сони шундай даражага чиқадики, буни ҳисобга олишга тўғри келади", деди Зеленский.

Россия президенти Владимир Путин эса бу баёнотни "давлат терроризми ҳақидаги баёнот" деб атади ва Москва ўз ҳаракатларини давом эттиришини билдирди.

Бу Ўзбекистон учун нимани англатади?

Ғарб авиакомпанияларининг аксари 2022 йилдан бери Россия осмонидан фойдаланмайди. Бироқ Марказий Осиё, Хитой, Туркия ва Яқин Шарқ авиакомпаниялари учун Россия ҳаво ҳудуди ҳамон муҳим транзит йўналиш бўлиб қолмоқда.

Бу эса ўзбекистонлик йўловчиларга ҳам бевосита таъсир қилиши мумкин.

Сўнгги йилларда Uzbekistan Airways ва бошқа минтақавий ташувчилар Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Новосибирск каби шаҳарларга юзлаб рейсларни амалга ошириб келмоқда. Россияда юз минглаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари яшайди ва икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар Марказий Осиёдаги энг гавжум йўналишлардан бири ҳисобланади.

Агар Украина дрон ҳужумлари туфайли Россия ичидаги аэропортлар тез-тез ёпила бошласа, биринчи навбатда йўловчилар рейслар кечикиши ва бекор қилинишига дуч келиши мумкин.

Бу ҳолат янгилик эмас. Сўнгги икки йил давомида Москва аэропортлари бир неча бор дрон хавфи сабаб вақтинча тўхтатилган эди. Натижада айрим халқаро рейслар бошқа шаҳарларга йўналтирилган ёки кечиктирилган.

Энг катта хавф суғуртагами?

Экспертлар Зеленскийнинг мурожаати, аввало, авиакомпаниялардан кўра суғурта бозорига қаратилгани ҳақида фикр билдирмоқда.

Авиация соҳасида хавф даражаси ошса, суғурта компаниялари тарифларни қимматлаштириши ёки баъзи йўналишларга хизмат кўрсатишдан бош тортиши мумкин. Бу эса авиакомпаниялар харажатларининг ошишига олиб келади.

Натижада Россияга ёки Россия орқали амалга ошириладиган рейслар қимматлашиши эҳтимоли пайдо бўлади.

Украина Россия осмонини "ёпиб қўя" оладими?

Skip podcast promotion and continue reading
Бизни WhatsApp да ҳам кузатинг

BBC News O‘zbek контенти энди Сизнинг WhatsApp да

Аъзо бўлиш учун бу ерга босинг

End of podcast promotion

Украина президенти Володимир Зеленский Россияга қарши босимни кучайтириш учун Москва ва бошқа шаҳарлар аэропортлари ишини издан чиқариш имконияти борлигини айтган эди.

Бу қай даражада реал?

Би-би-си Рус хизмати ҳарбий шарҳловчиси Павел Аксеновга кўра, Украина бунинг учун аэропортлар ёки йўловчи самолётларига ҳужум қилиши шарт эмас.

Унинг таъкидлашича, аэропорт ҳудудида украин дрони пайдо бўлиши ҳаво қатновларини вақтинча тўхтатиш учун етарли бўлади. Бундай ҳолатда Россияда "Ковёр" режаси жорий этилади, парвозлар бекор қилинади ёки бошқа йўналишга бурилади.

Аксенов фикрича, Украина ихтиёридаги узоқ масофага учувчи дронлар сони ортиб бораётгани бундай операцияларни амалга ошириш имкониятларини ҳам кенгайтирмоқда.

Бироқ у бу тактика хавфлардан холи эмаслигини ҳам қайд этади.

Экспертга кўра, дронлар ва фуқаро авиацияси бир вақтнинг ўзида бир ҳудудда бўлиши хатолар эҳтимолини оширади. Бундай шароитда диспетчерлар, учувчилар ёки ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан қилинган кичик хато ҳам оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шарҳловчи бу борада 2024 йил декабрида Грозний осмонида содир бўлган ҳодисани мисол келтиради. Ўшанда Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Azerbaijan Airlines самолётини хатолик билан нишонга олган. Самолётнинг Қозоғистондаги фавқулодда қўниши чоғида 38 киши ҳалок бўлган эди.

Аксенов фикрича, Зеленскийнинг баёноти Россия томонидан Киевга қарши кучайтирилган ҳаво ҳужумларига жавоб сифатида янграган. Унинг таъкидлашича, фронтдаги жанглар суръати нисбатан пасайган бир вақтда томонлар ўртасидаги "шаҳарлар уруши" ва узоқ масофали зарбалар эса тобора кенгайиб бормоқда.

Бу урушда осмон устидан назорат масаласи нафақат ҳарбий, балки иқтисодий ва психологик босим воситасига ҳам айланиб бормоқда.

Ҳозирча парвозлар давом этмоқда

Шу билан бирга, Россия осмони расман ёпилгани йўқ. Юзлаб ички ва халқаро рейслар одатдагидек амалга оширилмоқда.

Ҳозирча Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновларга тўғридан-тўғри чеклов киритилгани ҳақида маълумот йўқ. Бироқ Украина ҳужумларининг чуқурроқ ҳудудларга тарқалиши ва хавф ҳақидаги муҳокамалар кучайиши билан авиакомпаниялар хавф-хатарни қайта баҳолашига тўғри келиши мумкин.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Затронул Путин и тему возможной мобилизации в России — на фоне слухов, что новая волна может начаться после сентябрьских выборов в Госдуму. «Чушь собачья. Это информационная атака на Россию», — сказал президент России.

Вместе с этим Путин вновь высказался о успехах российской армии, заявив, что российским военным осталось 12 км до Сум, а в Харьковской области под российский контроль в августе перешли 14 населенных пунктов, в том числе Святогорск (этот город, впрочем, формально относится к Донецкой области — он располагается на стыке Донецкой, Харьковской и Луганской областей).

Москва яқинида тўқнашув хавфи ҳақида хабарлар

2025 йил сентябрида Россия ОАВлари Самарқанддан Москвага учаётган Uzbekistan Airways'нинг Airbus A320 самолёти билан бир бизнес-жет ўртасида хавфли яқинлашув бўлганини хабар қилган. Ҳодиса Москва яқинидаги Внуково аэропортига қўниш вақтида юз бергани айтилган.

Бироқ Uzbekistan Airways бу хабарларни рад этган. Компания экипаж диспетчер кўрсатмаларига тўлиқ амал қилганини, ҳаво кемалари ўртасида хавфсиз масофа сақланганини ва борт хавфсизлик тизимлари ҳеч қандай огоҳлантириш бермаганини билдирган.

Россия аэропортларининг дронлар сабаб ёпилиши

Украина дрон ҳужумлари кучайиши ортидан бир неча марта Uzbekistan Airways рейслари ҳам таъсирга учраган.

2025 йил декабрида Москва ва Шимолий Кавказдаги бир қатор аэропортлар дрон хавфи туфайли вақтинча ёпилган. Шунинг оқибатида Қарши-Москва рейси Нижний Новгородга йўналтирилган, Москва-Самарқанд ва Москва-Фарғона рейслари кечиккан.

2026 йил давомида ҳам Москва, Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарлар билан боғловчи айрим Uzbekistan Airways рейсларида кечикишлар ва маршрут ўзгаришлари кузатилгани хабар қилинган.