Freedom House: Матбуот соҳасида Ўзбекистон яна ёмонларнинг энг ёмони орасида

Freedom House ташкилотининг бу йилги ҳисоботига кўра, жаҳон бўйлаб матбуот эркинлиги охирги 10 йил мобайнидаги энг паст даражага тушган.
"Жаҳон аҳолисининг атиги 14 фоизи матбуоти эркин бўлган мамлакатларда яшайди".
Ташкилотга кўра, ўтган йили қора Африка давлатларидаги ижобий ўзгаришлардан ташқари ҳамма ерда матбуот эркинлиги бобида ортга чекиниш кузатилган. Энг кўп чекиниш Овросиё ҳудудида рўй берган.
Ҳатто анъанавий равишда эркин дея кўрилган мамлакатларда, жумладан, Юнонистонда матбуотда эркинликлар чеклана бошлангани назарга ташланмоқда.
Матбуоти энг абгор бўлган мамлакатлар қаторига Белорус, Куба, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон дохил 10 мамлакат киритилган.
АҚШ матбуоти ҳам бу йилги ҳисоботда бир "очко" йўқотгани айтимоқда.
Бунга Фергюсон шаҳридаги тартибсизликлар мобайнида журналистларнинг ҳисбга олиниши, полиция томонидан тазйиқлар ва қаттиққўл муносабат сабаб бўлган.
Овросиё минтақасида 82 фоиз аҳоли "матбуот эркин бўлмаган муҳит"да яшар экан.
Россия ҳукумати матубот устидан назоратни кучайтирган, мустақил журналистларни тазйиқ остига олган ва ўзгача фикрдагиларга "ҳужум"лар уюштириш учун давлат назорати остидаги нашрларни жалб этган.
Озарбайжонда эса мустақил нашрларга нисбатан таҳдид, чекловчи қонунларни киритиш, сохталаштирилган айбловларни қўйиш ва рейдлар дохил, кенг қамровли кампания олиб борилган.
Оврўпо қитъасида матбуот эркинлиги даражаси энг юқориларидан бўлса ҳам, охирги 10 йил мобайнида пастга тушиш кузатилган.
Норвегия ва Швеция матбуоти энг озод дея топилган, Туркияда эса матбуот фазоси ёмонлашаётгани айтилган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
Skype - bbcuzbekradio






























