Жиҳодчиларга "қўшилиб қолганлар" кимлар?

Маҳбусларнинг айнан қайси оқимга қўшилгани аниқланмаган.

Сурат манбаси, O'zbekiston

Сурат тагсўзи, Маҳбусларнинг айнан қайси оқимга қўшилгани аниқланмаган.
Published

Ўзбекистон телевидениесида кўрсатилган кўрсатувда диний экстремизда айбланиб қамалган ва оқланганлар театрлаштирилган саҳналарда пайдо бўлишди.

Кўрсатувда Конституция куни муносабати билан авф этилган собиқ диний маҳбуслар қандай қилиб турли оқимларга қўшилиб қолганларини тасвирлайдилар ва оилаларидан кечирим сўрайдилар. Аммо, уларнинг айнан қайси оқимга қўшилгани аниқланмаган.