Ҳалокатли цунами қурбонлари ёд олинмоқда

Published

Индонезия ва бошқа давлатларда бундан 10 йил муқаддам Ҳинд уммонида юз берган ҳалокатли цунами қурбонлари хотирланмоқда.

Ўшанда Индонезиянинг Ачеҳ вилояти энг кўп зиён кўрган минтақа бўлган. Мамлакат вице-президенти Юсуф Калла Сирон оммавий қабри қаршисидаги хотира маросимига бошчилик қилган.

Тайланд ва Шри Ланкада ҳам худди шундай тадбирлар ташкил қилинган.

2004 йил 26 декабрда ер остида юз берган зилзила тўлқинларнинг мисли кўрилмаган даражада кўтарилишига сабаб бўлар экан, 200, 000 дан ортиқ инсон нобуд бўлганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02